Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Хайрия ҳашари: Тотувлик ва шукроналикдан дарак!


    Жорий йилнинг 17-18 август кунлари республикамизда ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида 8 миллионга яқин фуқаролар иштирок этди, 4 миллиондан ортиғини ёшлар ташкил этади. Шунингдек, 14 минг гектардан ортиқ майдон ободонлаштирилди – дея хабар бермоқда Республика маҳалла хайрия жамоат фонди.

   Дарҳақиқат, Мустақиллигимизнинг 28 йиллиги олдидан республикамизнинг барча ҳудудларида Вазирлар Маҳкамасининг жорий йилнинг 10 август кунидаги фармойишига асосан 15−30 август кунлари ободонлаштириш ва тозалик ойлиги деб эълон қилинди.

    Шу муносабат билан, 17-18 август кунлари икки кун давомида барча ҳудудлар қатори Наманган вилоятида ҳам хашар ўтказилди. Ушбу савобли ишга вилоят адлия бошқармаси ва тизимда фаолият олиб бораётган Адлия бўлимлари, давлат нотариал идоралари ҳамда вилоят юридик коллежи ўз хиссаларини қўшдилар.

    Хайрия ҳашаридан тушган маблағлар кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга, ижтимоий ҳимояга муҳтож кексаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга, ёлғиз қарияларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби тадбирларга сарфланишидан идора ходимлари ҳурсанд.

    Умумхалқ ҳашари туфайли барча гўшалар обод ва файзли масканларга айланиши рост. Чунки, халқимизнинг ҳаётидан кўнгли тўлиб, эртанги кунга интилиши, ишончи ортган бир даврда бу каби қадриятлар барчани ягона мақсад йўлида бирлаштириш баробарида, келажагимиз эгалари қалбида меҳнатсеварлик туйғусини шакллантиришга ҳам хизмат қилади.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими