Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Имтиҳон олди тайёргарлик!


Аввал ҳабар берганимиздек, жорий йилнинг 21-22 август кунлари Наманган вилоят юридик коллежига 2019-ўқув йили учун имтиҳонлар бошланади. Шу муносабат билан Адлия бошқармасида имтиҳонга бевосита маъсул сифатида боғланган, имтиҳон жараёнларини кузатиш ва ёзма имтиҳонларни текшириш ваколатига эга шахслар билан суҳбат ўтказилди.

Давра суҳбатида Наманган давлат университети, халқ таълими бошқармаси, Ёшлар иттифоқи вилоят Кенгаши, ФЖШМҚМИ ва бошқа идоралар ходимлари ҳамда бошқармадан бириктирилган ходимлар иштирок этиб, имтиҳон жараёнида амалга оширишлари лозим бўлган фаолиятлари юзасидан кўрсатма олдилар.

Бўлиб ўтадиган имтиҳон жараёнлари, очиқ ва ошкора, шаффоф, сифатли ва албатта абитурентлар ва уларнинг ота-оналар учун қулай руҳда ўтказилиши керакли таъкидланди.

Эслатиб ўтамиз! Жорий йилнинг 21-22 август кунлари Наманган вилоят юридик коллежига ўқишга қабул қилиш бўйича ёзма имтиҳон бўлиб ўтади.

21 август куни “Ҳуқуқшунослик” , 22 август куни эса “Она тили ва адабиёти” (ўзбек тили ва адабиёти, рус тили ва адабиёти, қорақолпоқ тили ва адабиёти) фанларидан ёзма имтихон бўлиб ўтади.

Имтихон ўтказиш жойи: Наманган шаҳар "Баркамол авлод" спорт мажмуаси.

Соат-09-00 дан, 11-00 га қадар давом этади. Имтихонга шахсингизни тасдиқловчи ҳужжат (ПАСПОРТ) билан келишни унутманг!!!