Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Жисмоний ва юридик шахсларга ер майдонларини ажратиш ва заҳирага олишнинг ҳуқуқий асослари: амалиёт ва муаммолар


     Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низомга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг асосий вазифаларидан бири сифатида ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини юритиш, ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш ва самарадорлигини ошириш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятида ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш бўйича чораларни амалга ошириш, давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиётини таҳлил қилиш ва ўрганиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни нотўғри ёки зиддиятли тарзда қўллаш амалиётини, шунингдек ҳуқуқни қўллаш амалиётида ҳуқуқбузарликларнинг содир этилишига имкон берувчи салбий омиллар, сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш бўйича амалий чоралар кўриш кабилар санаб ўтилган.

    Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сон қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги Низом ҳамда адлия вазирининг жорий йил 20 июндаги 199-ум-сон буйруғига мувофиқ 2019 йил 24 июнь – 3 июль кунлари республикадаги туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида ер майдонларини ажратиш ва заҳирага қайтариш тўғрисида қабул қилинган қарорлар танлов асосида ўрганилди.

    Ўрганиш натижаларига кўра туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан ер майдонларини ажратиш ва заҳирага қайтаришда амалдаги қонун ҳужжатларига риоя қилмаган ҳолда кўплаб ноқонуний қарорлар қабул қилинганлиги аниқланди.

    Шунга кўра, маҳаллий ҳокимликлар ва ушбу соҳага дахлдор ташкилотлар (архитектура, ер ресурслари ва кадастр бўлимлари) томонидан ер муносабатларини тартибга солиш билан боғлиқ ноқонуний хатти-ҳаракатларини олдини олиш мақсадида туман (шаҳар) ҳокимликлари ва соҳага доир ташкилотларнинг маъсул ходимларига жорий йилнинг
15 август куни вилоят адлия бошқармасининг мажлислар залида ер ажратиш ва заҳирага қайтариш тўғрисидаги қонунчиликни тушунтириш бўйича давра суҳбати ташкил этилди.

     Давра суҳбатида жисмоний ва юридик шахсларга ер майдонларини ажратиш ва заҳирага олишнинг ҳуқуқий асослари, жойларда учраётган тизимли муаммолар ва унинг ечими бўйича тегишли тушунтиришлар берилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг
фаолиятини
мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи 
Сардорбек Азизов