Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг ҳуқуқий экспертизаси: амалиёт ва муаммолар


      Андижон вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан жорий йилнинг 17 августида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан чиқарилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг қонунийлигини ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини бир хиллигини таъминлаш, юридик хизматлар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив тусдаги қарорларни қабул қилишда юридик хизматнинг роли - муаммолар, камчиликлар, уларни бартараф этиш ҳамда соҳа фаолиятини ривожлантириш” мавзусидаги семинар-тренинг ташкил этилди.

     Мазкур семинарда Семинар тренингда Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятлари адлия бошқармалари, вилоят ҳокимликлари масъул ходимлари, адлия бўлимлари бошлиқлари, туман (шаҳар) ҳокимликлари юридик хизмат ходимлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

     Тадбир кун тартибида маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норматив тусдаги қарорларини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаларини regulation.gov.uz муҳокама порталига жойлаштириш каби масалалар ўрин олди.

      Семинарда Наманган вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи С.Азизов “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг ҳуқуқий экспертизаси: амалиёт ва муаммолар” мавзусида ўз маърузаси билан иштирок этиб, йиғилган иштирокчиларнинг саволларига жавоб берди ҳамда тадбир тафсилотлари юзасидан Андижон вилоят телевидениесига интервью берди.

         Семинар-тренинг қизғин бахс-мунозараларга бой тарзда ўтди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг
фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи 
Сардорбек Азизов