Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

14

САЙЛОВ ЯҚИН: сайлов комиссияси аъзолари синовларга тайёрми?


    Жорий йилнинг 16-18 август кунлари ҳудудларимизда округ ва участка сайлов комиссиялари аъзолари учун ўқув-машғулотлари ташкил этилиши режалаштирилди. Ташкил этиш жараёни, унинг зарурати ва сайловга тайёргарлик ишларининг бошланиши билан боғлиқ масалалар Мингбулоқ туман адлия бўлими бошлиғи Муродилла Маматқулов томонидан тушунтирилди.

    Дарҳақиқат, 2019 йил декабрь ойида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашларга бўладиган сайловларга тайёргарлик кўриш, партияларга аъзолик, жараённи ўтказишдаги шаффофлик ва тизимлилик ҳамда бу галги сайловни аввалгиларидан фарқи хусусида тўхталиб ўтилди.

     Тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил
28 декабрь куни Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида белгилаб берилган устувор вазифалар асосида комиссия аъзолари томонидан бажарилиши лозим бўлган ишлар юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди. Шунингдек, 2019 йил декабрь ойида парламент ва маҳаллий Кенгашларига бўлиб ўтадиган сайловларга муносиб ҳозирлик кўриш, бу борада таъсирчан тусдаги тарғибот-ташвиқот ишларини янада кучайтириш юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими