Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

ТАҲЛИЛЛАРДА ШТАБ ФАОЛИЯТИ – МУАММОЛАР ВА ЕЧИМЛАР


     Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ҳақли равишда “танқидий таҳлил, қатьий тартиб-иитизом ва шахсий жавобгарлик - ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” деган фикрлари бугунги кунда ўзининг самарасини бермоқда.

     Хусусан, 2018 йил 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–5415-сонли “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниб, адлия органлари “Одилона қонунларни қабул қилиш, жамиятда қонунга ҳурмат рухини қарор топтириш — демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир” деган концептуал ғояни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган ягона давлат ҳуқуқий сиёсати амалга оширилишини таъминлайдиган профессионал хизматга айлантирилди.

     Бу борада Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан жойларда келиб чиқаётган муаммоларни бартараф этиш, қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва тўғри қўллаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган таҳлиллар ўтказилмоқда, тегишли таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилиб, амалиётга жорий этиб борилмоқда.

      Хусусан, Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг 2019 йил 6 майдаги 118-ум-сонли “Туман (шаҳар) адлия бўлимлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Штаб ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи қабул қилинди.

     Бугунги кунда ушбу Штаб доимий равишда ишловчи тузилма сифатида адлия бўлимлари томонидан амалга оширилаётган ишларни таҳлил қилмоқда ва натижаси бўйича тегишли кўрсатмаларни бериб келмоқда.

     Хусусан, иш юритиш ва ижро интизомини янада такомиллаштириш мақсадида Штаб томонидан адлия бўлимларига 4 та, яъни 2 та Кўрсатма, 2 та Топшириқ хатлари юборилди ва иш ташкил қилиш амалиётни бирхиллаштиришга амалий ёрдам кўрсатилди.

      Шунингдек, фуқаролар манфаатларини кўзлаб судларга даъво аризаларини киритишда ягона амалиётни йўлга қўйиш мақсадида ҳамда аҳоли билан янада яқинлашиш ва аниқланган муаммоларни жойида бартараф қилиш чораларини кўриш юзасидан туман марказларига олис бўлган жойларда сайёр қабуллар ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Кўрсатма ва Топшириқ хатлари киритилди.

       Сайёр қабулларни ташкил этилиши ва ўтказилишига оид маълумотлар таҳлил қилиниб, “Инсон ва Қонун” газетасида ёритилди.

     Бундан ташқари, Штаб томонидан адлия бўлимларининг фаолиятини жойига чиққан ҳолда, амалий ёрдам бериш мақсадида жойида ўрганишлар ўтказилди ва натижаси бўйича аниқланган, йўл қўйилган камчиликларни бартараф этишга қаратилган Кўрсатма киритилди.

     Қайд этиш лозим бўлади, Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 7 январдаги 4-ум-сонли “Адлия вазирлигининг адлия органлари ва муассасаларида кадрлар билан ишлаш бўйича 2019 йилга мўлжалланган дастурини тасдиқлаш ҳақида”ги буйруғининг 2-бандида ходимлар малакасини ошириб бориш ҳамда уларнинг касбий билим ва кўникмаларини ривожлантириш устувор вазифлардан бири сифатида белгиланган.

      Мазкур бўйруқ ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 13 июнь куни “Туман адлия бўлимлари ходимлари билан суҳбат ўтказиш бўйича Режа” тасдиқланди.

      Ушбу режа асосида суҳбат ўтказилиб, натижаси бўйича Чуст, Косонсой, Уйчи, Мингбулоқ ва Норин туман адлия бўлимларининг айрим ходимлари суҳбатдан ўтмаган деб топилди ва қайта суҳбатдан ўтишлари белгиланиб, қайта суҳбатга тайёргарлик кўриш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

      Бироқ, кўрилган чора-тадбирларга қарамасдан Чуст туман адлия бўлимининг айрим ходимлари суҳбат натижаларига кўра лавозимидан озод қилинди ҳамда лавозими пасайтирилди.

      Бу борада ходимларнинг ўз устиларида ишлаш, яъни ўз касбий билим ва кўникмаларини сифат даражасига олиб чиқиш бўйича тегишли чораларни кўриш бўйича йўл-йўриқлар берилди.

      Умуман олганда мазкур ташкил этилган Штаб бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда доимий равишда таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиши, ўз вақтида тегишли кўрсатмаларни бериб бориши келгусида, албатта аҳолининг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини адлия органлари томонидан оғишмай ҳимоя қилинишида ўзининг самарасини бериши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Ташкилий-назорат ва таҳлил
ишлари бўлими бошлиғи
О. РАХИМОВ