Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

БЕШ МУҲИМ ТАШАББУС: Юртдошларимиз ҳаётида нималар ўзгармоқда?


    Ёшлар маънавиятини юксалтиришда, болаларнинг онгини турли заҳарли иллатлардан асрашда китобга тенг келадигани йўқ. Кейинги йилларда халқ таълими ва мактабгача таълим муассасаларига китоб бериш, уларнинг китоб жавонларини бойитиш, ахборот ресурс марказларининг китоб фондларини турли хил ёшдаги болаларга мос келувчи китоблар билан тўлдириш ишлари жадаллашмоқда.

     Бу борада Адлия идоралари ҳам ташаббус кўрсатмоқдалар. Фикримизни янада аниқроқ ифодалайдиган бўлсак, Учқўрғон туман адлия бўлими томонидан уйма-уй юриб, аҳоли муаммо ва эҳтиёжларини аниқлаш вақтида муаммолли ҳудудда жойлашган мактабгача таълим муассасига хомийлик асосида китоб тарқатиш лозим деб топилди. Чунки, муассасада китобга эҳтиёж борлиги аниқланди. Болажонлар учун эртак киболар, тарбиявий аҳамиятга эга бўлган расмли қўлланмалар, илк саводхонлик учун мўлжалланган рисолалар тарқатилиб, улар билан учрашув ўтказилди.

     Учрашувда туман халқ таълими ва мактабгача таълим бўлими, Ёшлар иттифоқи туман кенгаши ҳамда адлия бўлими ходимлари иштирок этиб, улар билан мазмунли суҳбат қурдилар.

     Ўйлаймизки, келажак эгалари бўлмиш болаларга кўрсатиладиган бу каби ёрдам ва хомийлик ишлари уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтишига хизмат қилади.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими