Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

09

ТАҲЛИЛ ВА МУНОСАБАТ


Мамлакатимиз ҳаётидаги улкан ўзгаришлар адлия идоралари тизими зиммасига ҳам жуда катта вазифаларни қўймоқда. Буларнинг ижроси энг аввало тизимда шаффоф ва халол ишлаш, иш жараёнига ва ҳужжатларга жиддий эътибор қаратиш ва энг асосийси кадрлар салоҳиятига боғлиқдир – дейди бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Исматиллаев ҳайъат мажлисида.

Навбатдаги ҳайъат мажлиси жорий йилнинг 8 август куни Наманган вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идоралар фаолияти юзасидан ўтказилди.

Йиғилишда 2019 йилнинг 6 ойлиги давомида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда йўл қўйилган камчиликлар муҳокама қилиниб, келгусидаги устувор вазифалар келишиб олинди.

Хусусан, мурожаатлар билан ишлаш соҳасида, ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш соҳасида, Ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш соҳасида, Иш режаларининг бажарилиши ҳолати, av.ijro.uz электрон ҳужжат айланиши дастурида ишлаш ҳолати, Молия-иқтисод соҳасида ва бошқа бир қатор соҳалар юзасидан таҳлилий маълумотлар ва танқидий мулоҳазалар ўртага ташланиб, тизим ходимларига тегишли кўрсатма ва йўналишлар берилди.

Навбатдаги муҳим масала Нотариал идоралар фаолиятига боғлиқ бўлиб, унда асосий эътибор келиб тушаётган шикоятлар, нотариал идораларда ўтказилган ўрганишларнинг натижалари, идора ходимларига нотариуслар томонидан пуллик хизмат ажратиш ва бошқа бир қатор масалаларга тўхталиб ўтилди.

Шунингдек, юридик коллеж тизимида амалга оширилган ишлар ва мавжуд камчиликлар, янги ўқув йили олдидан тайёргарлик, амалиёт ишларини тўғри йўлга қўйиш ва бошқа бир қатор чора-тадбирларни белгилаш лозимлиги келишиб олинди.

Энг асосий масала сифати эса – албатта “Коррупциясиз соҳа” лойиҳасида адлия идоралари энг муҳим рол ўйнаши кераклиги, ҳар бир ходим ўз ишига нисбатан муносабатини ўзгартирган ҳолда фаолият олиб бориши, ушбу иллатни олдини олишга алоҳида эътибор қаратиши, туб илдизлар, сабаб, шароит ва моҳиятни ҳам атрофлича таҳлил қилган ҳолда фаолият олиб бориши биз кутган натижани бериши мумкинлиги яна бир бор таъкидланди.

Ташкилий-назорат ва таҳилил ишлари бўлими.