Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

ВИРТУАЛ ҚАБУЛХОНА – ХАЛҚ БИЛАН БОҒЛОВЧИ КЎПРИК


    Барчамизга маълумки, давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси кўплаб фуқароларимизнинг узоқ йиллардан бери хал этилмай келинган муаммоларини қонуний ҳал этилишида алоҳида аҳамият касб этиб келмоқда. Бир сўз билан айтганда виртуал қабулхона халқимизни давлат органлари билан боғлайдиган кўприк, давлат органлари учун эса халқ дардини эшитишнинг ишончли ва самарали воситаси бўлди десак муболаға бўлмайди.

    Бошқа давлат органлари каби Наманган вилоят адлия бошқармасига ҳам виртуал қабулхона орқали кўплаб фуқароларимиздан турли соҳаларга оид мурожаатлар келиб тушмоқда. Вилоят адлия бошқармаси томонидан эса мазкур мурожаатларни ҳолисона, атрофлича ва жойига чиққан ҳолда ўрганиб, қонуний ҳал этиш учун ваколат доирасидаги барча чоралар кўрилмоқда.

    Хусусан, жорий йилнинг бошидан ҳозирги кунга қадар виртуал қабулхона орқали вилоят адлия бошқармаси иш юритувига жами 256 та мурожаат келиб тушди. Келиб тушган мурожаатларнинг 242 таси кўриб чиқилди, 14 таси ҳозирда кўриб чиқилмоқда.

    Мурожаатларни соҳалар бўйича таҳлил қилинганда, 11 та мурожаат ижтимоий (соғлиқни сақлаш, таълим, пенсия ва бошқа ижтимоий тўловлар) масалаларга, 47 та мурожаат уй-жой ва коммунал хизматлар масаласида,
43 та мурожаат банк ва солиқ қонунчилиги масаласида, 8 та мурожаат тадбиркорлик фаолиятига ноқонуний аралашиш юзасидан, 7 та мурожаат фермер хўжалиги фаолияти юзасидан, 7 та мурожаат суд қарорлари ижроси юзасидан, 5 та мурожаат нотариатга доир қонун ҳужжатлари юзасидан, 2 та мурожаат адвокатура фаолияти юзасидан, 6 та мурожаат адлия органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари юзасидан, 11 та мурожаат амалдаги қонун ҳужжатларига тушунтириш бериш масаласида, 17 та мурожаат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолияти юзасидан, 96 та мурожаат эса бошқа масалаларда келиб тушгани кузатилади.

     Кўриб чиқилган мурожаатларнинг 28 таси қаноатлантирилди, 120 та мурожаат бўйича асослантирилган ҳуқуқий тушунтириш берилди, 90 та мурожаат тегишлилиги бўйича ваколатли идораларга юборилди, 4 та мурожаатни эса мурожаат муаллифларининг илтимосига кўра белгиланган тартибда иш юритувдан тугатилиб, эгаларига қайтарилди.

Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими
етакчи маслаҳатчиси
Н. Хасанов