Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

06

Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятини мувофиқлаштириш адлия органларининг устувор вазифаларидан биридир.


Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ–3666-сонли қарори билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисида”ги низомга мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказишнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши устидан назоратни амалга ошириш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

“Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22-моддасида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси тегишли адлия органлари томонидан амалга оширилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–5415-сон Фармонида туманлар (шаҳарлар) адлия бўлимларининг асосий вазифаларидан бири сифатида ҳокимларга ҳамда давлат органлари ва ташкилотларининг туманлар (шаҳарлар) тузилмаларига қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари ва халқ депутатлари Кенгашларининг қарорларини қонун ҳужжатларига, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига мувофиқлиги нуқтаи назаридан ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) тузилмаларида ҳуқуқий ишларнинг ҳолатини мониторинг қилиш, шунингдек, уларнинг юридик хизматлари фаолиятини мувофиқлаштириш, назорат қилиш ва методик таъминлаш эканлиги кўрсатилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорида адлия органлари давлат органлари ва ташкилотларида норма ижодкорлиги фаолияти, ҳуқуқий ишлар, юридик хизматлар фаолияти, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни эълон қилиш ва манфаатдор шахслар эътиборига етказиш ҳолатини текшириш ваколатига эга эканлиги қайд этилган.

Шунингдек, мазкур қарорда адлия органлари вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва бошқа ташкилотларга бажарилиши мажбурий бўлган қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш, тўхтатиб туриш (тўлиқ ёки қисман) ёхуд уларни қонун ҳужжатларига мувофиқлаштириш тўғрисида, ишлаб чиқиш муддатини кўрсатган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш, улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга расмий шарҳ бериш зарурлиги тўғрисида, давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмати фаолияти, маъмурий тартиб-таомиллар ва давлат хизматларини кўрсатиш соҳасида аниқланган ҳуқуқбузарликларга йўл қўймаслик, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида тақдимномаларни киритиш ваколати берилган.

Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан бошқарма бошлиғининг 2019 йил 9 январдаги 6-ум-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Туман (шаҳар) адлия бўлимларининг 2019 йил I ва II чоракларга мўлжалланган
Иш режаси”нинг 8-банди, бошқарма бошлиғининг 2019 йил 22 майда тасдиқланган “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги фаолиятини мониторинг ва таҳлил қилиш бўйича 2019 йилнинг май-ноябрь ойлари учун мўлжалланган Режа-графиги” ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 30 май куни Наманган шаҳар ҳокимлигида,
20 июнь куни Тўрақўрғон туман ҳокимлигида, 24 июль куни Уйчи туман ҳокимлигида, 26 июль куни Мингбулоқ туман ҳокимлигида мазкур ҳокимликлар томонидан қабул қилинган ҳужжатларда давлат ҳокимияти
ва бошқаруви органлари тизимида коррупциянинг келиб чиқишига, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишига шароит яратиб берадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий қиладиган қоида ва нормаларни, тадбиркорлик субъектларида асоссиз харажатларни вужудга келтирувчи қоидаларни аниқлаш юзасидан ўрганиш ўтказилди.

Ўрганишда давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари тизимида коррупциянинг келиб чиқишига, бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилишига шароит яратиб берадиган, шунингдек тадбиркорлик субъектлари учун ортиқча маъмурий ва бошқа чекловларни жорий қиладиган қоида
ва нормаларни, тадбиркорлик субъектларида асоссиз харажатларни вужудга келтирувчи қоидалар мавжуд бўлган Тўрақўрғон тумани ҳокимининг 4 та қарор ва 1 та фармойиши, Наманган туман ҳокимининг 2 та қарор ва 4 та фармойиши, Халқ депутатлари Наманган туман кенгашининг 4 та қарори, Уйчи туман ҳокимининг 2 та қарор ва 1 та фармойиши, Халқ депутатлари Уйчи туман кенгашининг 6 та қарори, Мингбулоқ туман ҳокимининг 2 та қарори ва Халқ депутатлари Мингбулоқ туман кенгашининг 12 та қарори қабул қилинганлиги аниқланди.

Ўрганиш якуни бўйича юқорида қайд қилинган қарор ва фармойишларни бекор қилиш юзасидан Тўрақўрғон туман ҳокимлигига 2019 йил 21 июнь куни, Наманган туман ҳокимлигига 2019 йил 29 июнь куни, Уйчи ва Мингбулоқ туман ҳокимликларига 2019 йил 26 июль куни тақдимномалар киритилди.

Киритилган тақдимномага асосан Наманган туман ҳокимининг 2019 йил 29 июлдаги 2900-сонли қарорига биноан мазкур туман ҳокимининг
4 та фармойиш ва 2 та қарори бекор қилинди.

Бошқарма ва унинг тизимидаги туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан маҳаллий давлат ҳокимияти органларида норма ижодкорлиги фаолияти мувофиқлаштириш, ҳокимлик юрисконсультларига услубий ёрдам бериш ишлари давом этмоқда.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг
фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи 
С. АЗИЗОВ