Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

02

UZHEALTH innovative healthcare platform.


Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш Миллий палатаси Наманган вилоят ҳудудий бўлинмаси томонидан жорий йилнинг
2 август куни шаҳримизнинг “Шодиёна” мажмуасида “Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш” мавзусида республика илмий-амалий конференцияси ўтказилди.

Ундада Наманган вилоят ҳокимлиги, Адлия бошқармаси, Соғлиқни сақлаш бошқармаси, Ҳиндистон ва Британия давлатлари инвесторлари ва шифокорлари, сиёсий партиялар ҳамда тиббиёт муассасалари ходимлари иштирок этдилар.

Конференцияда Ўзбекистон Республикаси Инновацион соғлиқни сақлаш миллий палатаси раиси Равшан Изамов томонидан замонавий тиббиёт муассасаларига эътибор ва Наманганда ушбу соҳада олиб борилаётган амалий чора-тадбилар хусусида атрофлича сўз юритилди.

У томонидан юртбошимизнинг айнан соғлиқни сақлаш соҳасига катта эътибор қаратилаётганлиги, чет эл инвесторларининг бизнинг ҳудудларга кириб келиши учун мавжуд қулайликларни, тиббиёт соҳаси ходимларини чет давлатларда малакасини оширишлари учун яратилаётган имкониятлар, чет давлатларида ўтказилаётган ҳар қандай жарроҳлик амалиётларини республикамиз миқиёсида амалга оширилиши учун барча қулайликлар мавжудлигига алоҳида урғу берилди.

Шундан сўнг, вилоятимизда фаолият юртаётган етти нафар хусусий клиникалар раҳбарлари ўзлари таъсис этган муассасалар тақдимотини қилдилар. Конференция билан боғлиқ бўлган махсус роликлар, кўргазмали слайдлар йиғилганлар эътиборини тортиб, конференция ишини янада яхши тушунишлари учун имкон яратди.

Тадбир сўнгида, хорижий тиббиёт ходимлари, чет эл инвесторлар ва шифокорлар Наманган вилоят ҳокимлиги ва Соғлиқни сақлаш бошқармасининг қимматбаҳо совғалари ва ташаккурномалари билан тақдирландилар.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.