Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

СИЗНИ АДЛИЯ ЭШИТАДИ: “СЎРАНГ, ЖАВОБ БЕРАМИЗ!”


Ойлик иш ҳаққидан ушлаб қолишлари тўғрими?

Савол: Мен умумий ўрта таълим мактабида ўқитувчи бўлиб ишлайман, мен яшаётган хонадоннинг электр энергиясидан қарзи бўлмаса ҳам ойлик иш ҳақимдан ҳар ой электр энергияси учун 30 минг сўмдан ушлаб қолинади, шу қонунийми?

Фуқаро Эгамова Дилноза, Наманган тумани

Жавоб: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2001 йил
15 майда 1031-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган “Ташкилотлар ва муассасалар томонидан ўз ходимларидан коммунал хизматлар учун ҳақни иш ҳақидан ушлаб қолиш кўринишида қабул қилиш тартиби тўғрисидаги” Низомга мувофиқ корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан коммунал хизматлар учун ҳақ фақатгина ходимнинг ёзма розилиги асосида ушлаб қолиниб, тегишли коммунал хизматни амалга оширувчига ўтказиб берилиши мумкин.

Шунингдек, амалдаги қонунчиликка кўра, иш берувчига солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ҳамда коммунал хизматлар учун қарздорликни мажбурий ундириш тўғрисида суднинг буйруғи ёҳуд мажбурий ижро органининг талабномаси келиб тушганда ходимнинг иш ҳақидан унинг розилигисиз ушлаб қолиниши мумкин. Юқоридаги уч асосдан бири мавжуд бўлмаган ҳолатда ходимларнинг ойлик иш ҳақларидан ушлаб қолиш ноқонуний бўлиб, қонунда белгиланган жавобгарликни келтириб чиқаради.

Наманган вилояти адлия бошқармаси масъул ходими,
ҳуқуқушунос Нодирбек Хасанов жавоб берди.