Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

23

Сўров натижаси – манзилли ва мақсадли тарғиботларда кўринади.



     Ҳуқуқий ҳабардорлик – ижтимоий фаолликда кўринади. Бинобарин, аҳолининг ижтимоий фаол қатламлари, шу жумладан, тадбиркорлар, ёшлар ҳамда хотин-қизларнинг ҳуқуқий ахборотга бўлган эҳтиёжи доим бор. Шунга мувофиқ уларни қизиқтирган мавзулар бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил этиш мақсадида “Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот” тадбирлари ҳар бир ҳудудда давом этмоқда.

     Конституцияда ҳар бир кишининг ҳуқуқ ва эркинликлари аниқ белгилаб қўйилган. Бу ҳуқуқ ва эркинликлар давлат органлари ва ташкилотларининг бутун кучи, қонун кучи билан ишончли тарзда ҳимоя қилинади. Барчамиз жамиятнинг ҳар бир аъзоси фикри билан ҳисоблашишни ўрганишимиз, унинг ҳуқуқларини, аввало, ҳар бир кишининг ўз келажагини ўзи яратиш ҳуқуқини ҳурмат қилишимиз лозим.

     Шу мақсадда жорий йилнинг 22 июль куни Поп ва Чуст туманларида Адлия бўлимлари ташаббуси билан Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.

     Тадбирда адлия бўлимлари бошлиқлари томонидан қонунчиликдаги янгиликлардан хабардор этилиб, бугунги кундаги айрим муаммоли масалаларга урғу берилди. Шу билан бир қаторда аҳоли томонидан сўралган асосий қонун ҳужжатлари, жумладан, меҳнат қонунчилиги ва солиқ тизимидаги имтиёзлар хусусида батафсил тушунтириш ишлари олиб борилди.

     Тадбирда қатнашаётган фуқароларнинг аксарияти ўрта ёшдаги аҳоли бўлиб, улар ўзларининг маиший муаммоларига ёки иш жойларидаги меҳнат қонунчилигини бузилиши ҳолатларига мунтазам равишда дуч келаётганликларидан норози.

     Учрашувда йиғилган фуқаролар ўзларини қизиқтирган ҳуқуқий масалаларда юзага келаётган саволларига мутахассислардан жавоблар олиб, фикр-мулоҳазаларини билдирдилар. Мақсадимиз ҳам шу. Энг асосийси мақсадли тарғибот тадбири орқали уларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш, уларга ҳуқуқий тушунтириш ва кўникмалар беришдан иборатдир.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.