Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

22

Мурожаатда кўрсатилган муаммолар ўз ечимини топди.


    Халқ дардини тинглаш, муаммоларига ечим излашдан ҳеч чармайдиган, ўз вазифасини сидқидилдан бажаришда доимо шай бўлган Адлия бошқармаси раҳбарияти яна сайёр қабулда.

    Бошқарма бошлиғи ўринбосари Анваржон Турсунов Учқўрғон туман педагогика коллежида Қумтўғон, Соҳил ва Кўприкбоши МФЙ фуқаролари ўртасида сайёр қабул ўтказди. Сайёр қабулда тумандаги 21 та мутасадди ташкилотлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари иштирок этди. Қабул давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва бошқа мутасадди ташкилотлар вакиллари билан биргаликда 80 нафар фуқароларни якка тартибда қабул қилинди.

   Қабул жараёнида тумандаги Соҳил МФЙда яшовчи 1980 йилда туғилган М.Отабоеванинг мурожаати эътиборимизни тортди. У ногиронлиги сабабли ҳаётда кўплаб қийинчиликларга учраган. У нафақасини ўз вақтида олмаётганлигидан норози. Уйида табиий газ етишмаслиги ва газбалонга эҳтиёжи борлиги ҳамда оилавий тадбиркорликни йўлга қўймоқчилигини айтиб амалий ёрдам берилишини сўраб мурожаат қилди.

   Натижада туман адлия бўлимлари ходимлари нафақасини ўз вақтида етиб боришини, газбалон олишда ёрдам берилишини ҳамда меҳнат биржаси орқали мурожаатчига 9% кредит ажратилишида ёрдам берилишини назоратга олдилар. Бу каби мурожаатлар жуда кўплаб учрайди, улар бошқарма кўрсатмасига биноан алоҳида назоратга олинади. Ва энг асосийси уларни қийнаб келаётган ва ечими топилмаётган муаммолар бартараф этилади. Шунингдек, қабул давомида 67 нафар фуқароларнинг мурожаатларига ҳуқуқий тушунтиришлар берилиб, 23 нафар фуқароларнинг оғзаки мурожаатлари туман адлия бўлимининг иш юритувига олинди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими