Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Муҳими халқ розилиги.


      Бугунги кунда адлия тизимидаги идоралар жойларда аҳолининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ўз функционал вазифларни амалга ошириб, хизмат кўрсатиб келишмоқда.

     2019 йил 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5633-сон “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниб, мазкур Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилишини таъминлашда ўзига хос самарали механизмга айланганлиги кўрсатиб ўтилди.

      Бу борада Наманган вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан аҳоли муаммолари билан ишлашда янгича тартибда ёндашув йўлга қўйилиб, эндиликда ҳар ойда уч маротаба жойларда сайёр қабуллар ташкил этилиши бошланди ва бу ҳозирда ўз самарасини бериб, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ўз ечимини топмоқда.

     Ана шундай сайёр қабулларнинг навбатдагиси Норин туманида ўтказилди. Жорий йилнинг 18 июль куни Пастки Чўжа маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 44-умумий ўрта таълим мактабида бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари Улуғбек Исматиллаев томонидан сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда 25 дан ортиқ фуқаро қатнашди, 10 дан ортиқ фуқароларга ҳуқуқий тушинтиришлар берилди, 4 нафар мурожаат иш юритувга олинди.

      Ўйлаймизки, халқимизнинг адлия идораларига қанчалик ишончи ортиб бораверса, бизнинг фаолиятимизда ҳам унум ва борака бўлиши табиий. Шундай экан бошқарма раҳбарияти бу каби жонкуярликка доимо тайёрлигини сайёр қабуллар орқали ҳам намоён қилаверади.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими