Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

Умумий тусдан аниқ мақсад сари: Сўров бўйича ҳуқуқий тарғиботнинг муҳим шартидир.


Аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда қонун устиворлигини таъминлаш ҳамда қонунийликни мустаҳкамлаш бизнинг олдимиздаги муҳим масаладир.

Бугунги кунда бу борада қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниб, чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил 27 апрелда қабул қилинган “Аҳолининг кундалик эҳтиёжидан келиб чиқиб, уларни қизиқтирган ҳуқуқий мавзулар бўйича ўтказиладиган “Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот” концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги буйруғига асосан “Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот” концепциясини қабул қилиниши даврнинг энг муҳим бўлган муаммоларини бартараф этиш, олдимизга қўйилган вазифаларни сифатли ва самарали бажариш учун муҳим ҳужжат хисобланади.

Хозирда жойларда ушбу концепцияда белгиланган вазифаларни амалга ошириш ишлари олиб борилмоқда. Унда кўзланган асосий мақсад аҳолининг ҳуқуқий билимларини оширишга доир тадбирларни умумий тусдан аниқ, мақсадли ва манзилли тарзда ўтказилиши ҳамда таъсирчанлигини таъминлаш, аҳолининг барча қатламлари томонидан ўзи учун зарурий ҳуқуқий билимларни шакллантириб бориш, кундалик хаётда қўллай олиш кўникмасини яратишдан иборат.

Шу билан бирга, Концепциянинг асосий вазифаси фуқароларга уларнинг кундалик ҳаётида вужудга келаётган ҳуқуқий муаммоларини ҳал этишда кўмаклашиш, уларга ўз ҳуқуқларини билиш ва талаб қилишни ўргатиш, аҳолини қизиқтираётган ҳуқуқий мавзулар бўйича тарғибот тадбирларини самарали шаклларда ташкил этиш, янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида аҳолини бевосита сўровлари асосида таништириб боришни назарда тутади.

Шу мақсадда, Тўрақўрғон туман адлия бўлими томонидан бугун
19 июль куни туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирокида Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди. Ушбу тадбир жараёни иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил
27 майдаги "Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПФ-5729-сонли Фармон мазмун-моҳияти ҳамда меҳнат қонунчилиги юзасидан аниқ ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Иштирокчилар томонидан иш берувчи ва ходимнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари, ижтимоий ҳимояга доир қонун ҳужжатларига оид саволларига бўлим ходимлари томонидан тегишли жавоб ва фикр-мулоҳазалар билдирилди. Сўров бўйича ҳуқуқий тарғибот ҳар бир туманда давом этмоқда.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими