Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

19

“БИЗ СИЗ БИЛАН БИРГАМИЗ!”


    Бу лойиҳанинг навбатдаги босқичи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ташаббуси билан ташкил этилган “Биз биргамиз!” ижтимоий лойиҳаси доирасида Ўзбекистон ногиронлар жамияти Наманган вилоят бўлими ҳамда вилоятдаги ногиронлиги мавжуд бўлган фуқароларни қўллаб-қувватлаш мақсадида бошқарма томонидан Наманган шаҳридаги “Дўстлик” ва ”Яшил деҳқон” бозорлари ҳудудидан ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларини сотишлар учун қулай бўлган жойлар ажратилишига ёрдам берилди.

     2019 йил 19 июль куни ”Яшил деҳқон” бозорида ташкил этилган ярмаркада ҳудудлардан 50 нафар ногиронлиги бўлган шахслар ўзлари тайёрлаган ҳунармандчилик, зардўзлик, тикувчилик, атторлик, косибчилик, қандолатчилик сингари 30 турдан ортиқ маҳсулотлари билан қатнашдилар.

    Ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад ногиронлиги бўлган шахсларни жамиятимизда ўз ўринларини топишларига кўмаклашиш, уларнинг кўнглини кўтариш ҳамда жамиятимизнинг ажралмас ва эътиборга лойиқ қисми эканлигини кўрсатиб беришдан иборатдир.

     Ушбу ижтимоий лойиҳада қатнашаётганлигимдан ҳамда ўз қўлларим билан яратаётган маҳсулотларни халқимизга кўрасата олаётганлигимдан ҳурсандман. Энди ўз маҳсулотларимни бозор ҳудудида бемалол сота олишим ва алоҳида жойга эга бўлганлигим учун вилоят Адлия бошқармаси ходимларига миннатдорчилик билдираман дейди – Поп туманидан қатнашаётган иштирокчимиз Элмурод Дадабаев .

    Дарҳақиқат, махсус савдо расталарида имконияти чекланган фуқаролар ўз уйларида ясаган турли хилдаги буюмлар, маҳсулотларни қанча кўп сотсалар, биринчи навбатда бандлиги таъминланади. Натижада, қийинчиликларга учраётган ногиронлиги бор шахсларни моддий томондан қўллаб-қувватлашга ёрдам беради деган умиддамиз.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими