Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Ишчи ходимларнинг иш ҳақлари ундириб берилди...


Ишчи ходимларнинг иш ҳақлари ундириб берилди...
 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги Низомнинг
11-бандига мувофиқ Янгиқўрғон туман адлия бўлими томонидан инсон ҳуқуқлари соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши Янгиқўрғон туман “Янгиқўрғон Қишлоқичимлик сув” унитар корхонасида таҳлил қилинганда, корхонада ишлаган ходимлардан 2019 йил 1 май ҳолатига бўлимнинг иш ҳақидан қарздорлиги аниқланди.

Хусусан, Наманган вилояти Янгиқўрғон туман “Янгиқўрғон Қишлоқичимлик сув” УКнинг 18 нафар ишчи ва собиқ ходимлар корхонадан ойлик маошларини оломаётганидан норози бўлиб бўлимга шикоят тартибида мурожаат қилишган.

Ўрганиш натижасида, ҳақиқатдан ҳам Наманган вилояти Янгиқўрғон туман “Янгиқўрғон Қишлоқичимлик сув” УК томонидан 18 нафар ишчи ва собиқ ходимларга жами бўлиб 27.266.426 сўм миқдоридаги иш ҳақларини тўламасдан келингани аниқланиб, Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судига тўланмаган иш ҳақини ундириш юзасидан даъво аризаси киритилган.

Мазкур даъво асосида суд ишни кўриб чиқиб, жорий йилнинг 17 июнь куни “Янгиқўрғон Қишлоқичимлик сув” УК туман филиали томонидан
18 нафар ишчи ва собиқ ходимларига тўланилиши лозим бўлган 27.266.426 сўм миқдоридаги ойлик иш ҳақларини ундириш тўғрисида суд буйруғи чиқарилди.

Вахоланки, Меҳнат кодексининг 154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ ушбу Кодекснинг 
161-моддасида кўрсатилган муддатларда тўлаши шартлиги кўрсатиб ўтилган.

Шунингдек, кодекснинг 161-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланиши ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмаслиги белгиланган.

Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги “Иш ҳақи ўз вақтида тўланишига доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги
88-сонли қарорининг 3-бандида мулкчилик шаклларидан қатъий назар корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари ходимларга иш ҳақини ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши учун шахсан жавобгар эканлиги кўрсатилган.

Мазкур ҳолат юзасидан “Янгиқўрғон Қишлоқичимлик сув” УК туман филиали раҳбарияти томонидан мехнат қонунчилини қўпол равишда бузиб, қонун талабларига зид ҳолда корхона ишчи ва собиқ ходимларига уларнинг ишлаган иш ҳақларини ўз вақтида тўламай келганликлари сабабли алия бўлими томонидан корхона директорини Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддаси 1-қисмига асосан жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқиш тўғрисида маъмурий таклиф киритилди.

Маъмурий таклиф натижаси бўйича “Янгиқўрғон Қишлоқичимлик сув” УК туман филиали рахбари М.Ходжиевга нисбатан энг кам ойлик иш ҳақининг 5 баробари 1.013.650 сўм миқдорида жарима солинди.

Янгиқўрғон туман адлия бўлими
етакчи маслаҳатчиси

Маллабаев Санжар Хасанович