Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Фуқаро фойдасига ҳал бўлди.


    Инсон ҳуқуқлари ва манфаатлари бизнинг юртимизда ўз қадр-қимматига эга. Дарҳақиқат, кундан кунга давлатимиз эътиборида бўлаётган энг олий масала ҳам фуқаролар, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларидир. Бу ҳуқуқларни ҳеч ким поймол қилолмайди. Зеро қонунларимиз бунга асло йўл қўймайди. Бироқ, қонун шартларини тушиниб турсада, ўз хизмат вазифасига нолойиқлик билан ҳатти-ҳаракат қилаётган юртдошларимиз ҳам орамизда учраб турибди.
     Мамлакатимизда давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга ошириш жараёнида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 5415-сонли Фармони
3-бандига кўра туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш, ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш белгиланган. Шунга кўра, Поп туман адлия бўлими томонидан мазкур банднинг ижросини таъминлаш жараёнида ижобий натижаларга эришилди.
Жумладан, туман адлия бўлими иш юритувига Истиқбол МФЙда яшовчи фуқаро Г.Черепковадан туманда жойлашган "Шарқ Юлдузи" уй-жой ширкати томонидан ойлик иш ҳақилари берилмаётганидан норози бўлиб мурожаат қилди. Ўрганиш давомида, ушбу масала юзасидан яна икки нафар фуқароларнинг мурожаати бўлим иш юритувига қабул қилинди. Фуқароларнинг мурожаатлари юзасидан ўтказилган ўрганиш натижасига кўра, Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судига ойлик иш ҳақларини ундириш бўйича, жами 15039321 сўмлик 3 та аризалар киритилди.
     Бундан ташқари, Чортоқ маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро Б.Назировдан туман “Сувоқава” филиали томонидан ойлик иш ҳақилари берилмаётганидан норози бўлиб қилган мурожаати қабул қилинди. Ўрганиш давомида, ушбу масала юзасидан жами 9 нафар фуқароларнинг ушбу мазмундаги мурожаатларига асосан Фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судига ойлик иш ҳақларини ундириш бўйича, 38 277 437 сўмлик 9 та аризалар киритилди.
Туман адлия бўлими томонидан киритган аризаларга асосан фуқаролик ишлари бўйича Чуст туманлараро судининг жорий йилнинг 27 июнь куни суд буйруғларига асосан "Шарқ Юлдузи" УЖШдан 3 нафар ходим фойдасига
15 039 321 сўм, туман “Сувоқава” филиалидан 9 нафар ходим фойдасига
38 277 437 сўм ойлик иш ҳақиларини ундирилишига эришилди.
     Бу каби ҳолатлар фаолиятимиз давомида жуда кўплаб учрайди, биз айримларидан мисоллар келтирдик холос. Шунча ўтказаётган тушунтириш ишларимиз, тарғибот тадбирларимиз натижасида фуқароларимиз онги аниқ ва тиниқ ривожланиб бормоқда. Лекин, давлат хизматчилари меҳнат муносабатларида фойда ва зарарни, ходимлар олдидаги мажбуриятларини яхши англашса бу каби ҳолатлар вужудга келмас эди.

Поп туман адлия бўлими бош маслаҳатчиси
Сарвар Абдуназаров