Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Халқ билан ҳамнафаслик - фаолиятимиз асоси


Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5415-сонли Фармонига кўра, ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш жараёнида, биринчи навбатда, ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини, жумладан ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, изчил ва бир хил ҳуқуқни қўллаш амалиётини шакллантириш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг яхлит тизимини жорий этиш йўли билан амалга оширишни кўзловчи адлия органлари ва муассасаларига муҳим роль ажратилда.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 14-моддасига асосан, давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаровонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади.
Халқ билан мулоқот қилиш, уларни қийнаётган муаммоларни ўз вақтида бартараф этиш, бу борада соҳага янги механизмларни жорий этиш бугунги кунда ҳар бир давлат органининг ўз олдига қўйган асосий мақсадларидан биридир.
Бунда эса, адлия органлари ҳам фуқароларни ўйлантираётган, жойларда соҳа билан боғлиқ ечимини кутаётган масалаларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича жиддий ёндашувларни амалга оширмоқда ва ҳар бир адлия органи ходими иш фаолиятида “фуқаролар адлия идоралари фаолиятидан рози бўлиши керак” деган тамойилга қатъий амал қилишга интилиб, халққа янада яқин бўлишга ҳаракат қилмоқда.
Мингбулоқ туман адлия бўлими томонидан халқ билан мулоқот қилиш ва шу орқали уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр ва шахсий қабуллар ўтказиб келинмоқда. Сайёр қабуллар давомида фуқароларнинг мурожаатларибелгилангантартибда кўриб чиқиш учун бўлим иш юритувига қабул қилиниб, мурожаатлар ҳал этилмоқда.
Жумладан, Бўлим томонидан “Инсон ҳуқуқлари - олий қадрият лойиҳаси доирасида” тумандаги меҳнат жамоаларида ишловчи ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари бузилишига оид мурожаатлари ўрганиб чиқилди. Хусусан, ўрганиш натижасида Мингбулоқ ичимликсув УК ишчилари Мамадалимов Тохиржон Хакимжанович, Долимов Икромжон Хасанович, Қурбонов Абдумухтор Юсуповичларнинг ҳисобланган, лекин тўланмаган иш ҳақларини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари бўйича туман адлия бўлими томонидан Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига ариза киритилиб, тўланмаган иш ҳақини ундириш юзасидан суд буйруғи чиқарилиши таъминланди ҳамда фуқароларнинг иш ҳақлари ундириб берилди.
Шунингдек, корхонанинг собиқ ишчилари Назаров Нурмуҳаммад Мамажанович,Холдорова Гулмира Абдурахимовна, Садбаров Абдуғаппор Қурбонович, Турдалиев Абдупатто Абдугаппарович, Кенжаев Абдуҳалил Абдурахимович, Каюмов Абдукахор Абдуллаевичларнинг манфаатлари юзасидан Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига ариза киритилиб, тўланмаган иш ҳақларини ундириш бўйича суд буйруғи чиқарилиши таъминланди.
Бундан ташқари, Мингбулоқ тумани Баланд Гуртепа МФЙда истиқомат қилувчи фуқаролар Алиқулова Нилуфар Холдоралиевна, Йўлдошев Мухаммадвали Хамидович, Йўлдошев Салохиддин Хамидович, Усманова Насиба Марифжон қизи, Юлдашева Сафура Рахимбоевналарнинг суюлтирилган газ баллонлари олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари қаноатлантирилиб, газ баллонлари билан таъминландилар.
Хулоса қилиб шуни таъкидлашимиз лозимки, ҳар бир адлия органи ходими иш фаолиятида халқнинг дарду-ташвиши билан яшаши, “фуқаролар адлия идоралари фаолиятидан рози бўлиши керак” деган тамойилга қатъий амал қилишга интилиб, халққа янада яқин бўлиши лозим.

Адлия бўлими бошлиғи
Муродилла Маматкулов