Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Халққа хизмат биз учун олий бахтдир!


    Кейинги йилларда инсоният ҳаётнинг барча паст баланди билан боғлиқ бўлган, ўзининг манфаатларига дахлдор бўлган бир қатор муаммолар вужудга келганлигини амалда тушуниб ета бошлади. Муаммоларни ҳал этиш, чора излашда ҳам ўзига йўл йўриқ излайди. Буни демократик жамиятда яшаётган ҳар бир фуқаро яхши хис қилмоқда. Бу борада биз томонимиздан қилиниши лозим бўлган ишлар талайгина. Айниқса бизнинг фаолиятимизда фуқароларнинг ҳуқуқи ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини рўёбга чиқаришда алоҳида масъулият юки бор.
     Кунлик фаолиятимиз давомида турли вазиятларга дуч келишимиз табиий. Куни кеча туман адлия бўлимига Наманган вилоят “Сувоқава” ДУК Норин туман филиалида фаолият юритаётган 5 нафар ходимлар кириб келишди. Улар ўз ишидан эмас, балки иш берувчисида норози. Қарангки, уларнинг корхонада ишлаган вақти учун маош берилмаган. Шу боис улар ўз меҳнати натижасида топаётган иш ҳақларини ундириб беришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилдилар. Бўлимимиз томонидан уларнинг манфаатларини кўзлаб Фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судига жами бўлиб 17 793 415 сўм иш ҳақи ундириш тўғрисидаги даъво аризалари киритилди. Наманган вилоят “Сувоқава” ДУК Норин туман филиалига эса ходимларни иш ҳақиларини тўламаганлиги сабабли, тақдимнома киритилди.
Шу каби ҳолат жамоат ишига жалб қилинган фуқароларимизга нисбатан ҳам қўлланилган. Хусусан, ойлик иш ҳақларини олмаган 3 нафар фуқароларга, туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари хамкорлигида ойлик иш ҳақлари олиб берилди.
     Ҳар кунлик фаолиятимиз давомида турли хилдаги мурожаатларга дуч келяпмиз, мисол учун туманимизда ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш масалалари ҳали ҳамон оқсамоқда. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар-жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида” 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида”ги Қарори мавжуд бўлсада, мутасадди идоралар томонидан бир ёқлама иш кўриш ҳолатлари учраб турибди.
     Шу каби ҳолат юзасидан келиб тушган мурожаат ўрганиб чиқилиб, туман маъмурий судига 4 нафар фуқароларнинг манфаати юзасидан даъво аризаси киритилди. Туман ҳокимлигига мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисидаги қарор қабул қилиш мажбурияти юкланди.
     Ўз ўрнида айтмоқчимизки, мурожаат ортида инсон, унинг манфаатлари бор. Бунга ҳеч бир идора хизматчиси юзаки қаролмайди. Бунга аввало қонунларимиз, кейин эса замоннинг ўзи йўл қўймайди.

Норин туман адлия бўлими
бош маслахатчиси

Аслиддин Мирзаабдуллаев