Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

17

Сарсонгарчиликнинг олди олинди


Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан фуқаро Д.Ғозиеванинг турмуш ўртоғи М.Дедамирзаев раҳбарлигидаги “Ойгул қурилиш сервис” МЧЖ “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК томонидан амалга оширилган қурилиш ишлари учун 6.017.492 сўмни тўламаётганлигидан норози бўлиб ҳамда газ баллон олишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати кўриб чиқилди.

“Ойгул қурилиш сервис” МЧЖ ҳамда “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК ўртасида 2016 йил 3 март куни 85/16-сонли пудрат шартномаси тузилгани, шартномага мувофиқ, “Ойгул қурилиш сервис” МЧЖ Чортоқ тумани, Гулшан массивида 8 та 3 хонали уй-жой қурилиш объектини қуриб, тайёр ҳолда топшириши, “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК эса бажарилган ишлар учун тўловни амалга ошириш мажбуриятини олгани, тасдиқланган бажарилган ишлар қиймати 1.314.999.676 сўм этиб белгилангани, лекин “Қишлоқ қурилиш инвест” ИК Наманган вилоят филиалининг “Ойгул қурилиш сервис” МЧЖдан 6.017.492 сўм қарздорлиги, “Ойгул қурилиш сервис” МЧЖ раҳбари бошлиғи М.Дедамирзаевнинг ушбу қарздорликни олиш учун бир неча бор қилган мурожаати натижасиз якунланган.

“Ойгул қурилиш сервис” МЧЖ ҳамда “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси Наманган вилояти филиали ўртасида 2016 йил
3 март куни тузилган шартноманинг 15-бандида жорий молиялаштириш объектнинг умумий шартномавий жорий қийматининг 95 фоизи миқдорида амалга оширилиши, 16-бандида объектнинг шартномавий жорий қийматининг қолган 5 фоизини тўлаб бериш Буюртмачи ва Якка тартибда уй-жой қурувчи томонидан шикоятлар бўлмаган тақдирда кафолат муддати ўтгандан сўнг амалга оширилиши белгиланган, лекин кафолат муддати даврига ушлаб қолинган 5 фоиз, яъни 71.767.476 сўмдан 65.749.984 сўм “Ойгул қурилиш сервис” МЧЖга қайтарилган, 6.017.492 сўм қарздорлик шу кунга қадар “Қишлоқ қурилиш инвест” инжиниринг компанияси томонидан кафолат муддати ўтган бўлсада, пудратчига қайтарилмаган.

Натижада Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан Д.Ғозиеванинг турмуш ўртоғи М.Дедамирзаев томонидан қилинган мурожаатга белгиланган тартибда жавоб берилмаганлиги сабабли, “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИК бош ҳисобчисини маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан Наманган шаҳар прокуратурасига маъмурий таклиф киритилиб, “Ойгул қурилиш сервис” МЧЖ манфаатларини кўзлаб, “Қишлоқ қурилиш инвест” МЧЖ ИКдан 6.017.492 сўм қарздорликни ундириш юзасидан Наманган туманлараро иқтисодий судига даъво ариза киритилди.

Бундан ташқари, фуқаро Д.Ғозиева “Наманганшаҳаргаз” филиалидан газбаллон олмаганлиги юзасидан “Наманганшаҳаргаз” филиалига “Ойдинкўл” МФЙ билан ҳамкорликда оилавий шароитини ўрганиб чиқилиб газ баллон билан таъминланиш юзасидан кўрсатма берилди.

Наманган шаҳар адлия бўлими
бош маслаҳатчиси
Музаффар Киргизов