Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Сайловлар соҳасидаги ислоҳотларнинг янги даври



Наманган вилоят адлия бошқармаси ходимлари иштирокида ўтказилган ўқув-машғулоти ана шу ҳақида. Маълумки, юртимизда халқаро стандартларга жавоб берадиган сайлов тизими барпо этилган. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига мувофиқ республика фуқаролари давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлаш ва сайланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ҳар бир сайловчи бир овозга эга. Овоз бериш ҳуқуқи, ўз хоҳиш-иродасини билдириш тенглиги ва эркинлиги қонун билан кафолатланиши белгиланган.

Бу борада олиб борилаётган кенг тартибли ислоҳотлар натижасида “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонунининг ҳаётимизга кириб келганлиги билан ҳам боғлиқдир.

Дарҳақиқат, жорий йилнинг 25 июнида “Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

Мазкур кодекси Президент, Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенат аъзолари, маҳаллий кенгашлар депутатлари сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш тартибини белгилайди. Шунингдек, кодекс билан сайлов жараёнида кузатувчиларнинг, сиёсий партиялар ваколатли вакилларининг, оммавий ахборот воситалари вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланганлиги, оммавий ахборот воситаларининг вакиллари сайлов жараёнини ёритиш, овоз бериш биноларида, шу жумладан овозларни санаб чиқиш чоғида ҳозир бўлиш ҳуқуқига эга эканлиги ва бошқа муҳим жиҳатлар аниқ ва тиниқ тартибга солинганлиги таъкидланди.

Энг асосийси ушбу кодекс сайлов муносабатларига доир бир нечта тарқоқ ҳужжатларнинг ягона тизимлаштиришга ҳизмат қилувчи китоб эканлиги айтилиб, ўқув-машғулоти кўргазмали слайд орқали олиб борилди. Савол-жавоб, фикр-мулоҳазаларга бой тарзда ўтказилган машғулотда ходимлар сайлов жараёни билан боғлиқ бўлган тушунчаларга эга бўлдилар.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими