Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

Мажбурий меҳнат – инсон ҳуқуқларига зид.


Таъкидлаш керакки, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирлар белгиланган. Ҳозирда юртимизда ана шу йўналишдаги ишларни такомиллаштириш, самарадорлигини ошириш бўйича муайян ишлар олиб борилмоқда. Бу ишларнинг аввалида мажбурий меҳнатга чек қўйиш масаласи яққол номоён бўлмоқда.

Бу борада жорий йилнинг 18 июль куни Уйчи туман адлия бўлими томонидан тумандаги Ҳизиробод маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган давра суҳбатида алоҳида фикр юритилди. Давра суҳбати жамиятда аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтиришга қаратилган бўлиб, йиғилганларга энг аавало бугунги куннинг долзарб муаммосига айланиб улгурган масала мажбурий меҳнат юзасидан қонуний тартибда тушунтириш берилди.

Хусусан, ходимларни ва таълим муассасалари ўқувчи ва талабаларини мажбурий меҳнатга, туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишларига, бошқа турдаги мавсумий ишларга жалб этиш мумкин эмаслиги тушунтирилди.

Шунингдек, ҳашарлар фақат ихтиёрий тарзда умумхалқ ҳашарини ўтказиш тўғрисида фақат Президент ёки Ҳукуматнинг тегишли ҳужжати бўлганида, меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик нормаларига қатъий риоя этилган ҳолда ўтказилиши, ҳашарлар доирасида қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмаслиги алоҳида таъкидланди.

Шунингдек, меҳнат ҳуқуқий муносабатларни тартибга солувчи бошқа қонун ҳужжатлари доирасида ходимларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, иш берувчи ва ходим ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий асослари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими