Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

12

Самарали эркин мулоқот


Самарали эркин мулоқот – “YUKSALISH” умуммиллий ҳаракатининг Наманган вилоят адлия бошқармасига ташрифи.

Жорий йилнинг 12 июль куни Наманган вилоят адлия бошқармаси катта мажлиялар залида “YUKSALISH” умуммиллий ҳаракати, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича “АРГО” ташкилоти билан ҳамкорликда “Инновациялар бўйича ҳамкорлик” мавзусида семинар тренинг ташкил этилди.

Мазкур семинарда вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Исматиллаев, “YUKSALISH” умуммиллий ҳаракати ижрочи директори Б.Бекмуродов, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича “АРГО” (Қозоғистон) ташкилоти вакили К.Атаханова адлия бошқармаси ходимлари ҳамда вилоятдаги нодавлат нотижорат ташкилотларининг 200 га яқин вакиллари иштирок этдилар.

Семинар аввалида, “YUKSALISH” умуммиллий ҳаракати, Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича “АРГО” ташкилоти билан ҳамкорликда ва USAID ташкилотининг молиявий кўмагида эълон қилинган грант танловида вилоят адлия бошқармаси ҳузурида тузилган ННТлар вакилларидан иборат “Жамоатчилик кенгаши”нинг ғолиб топилганлиги бўйича кенгаш раиси З.Худайбердиевга сертификат топширилди.

Шундан сўнг, ННТлар вакилларига “Жамоатчилик кенгаши”нинг ўтган 6 ойлик фаолияти юзасидан ҳисобот тақдимоти ўтказилди. Шунингдек, ННТлар вакилларига “Жамоатчилик кенгаши” тизимини янада такомиллаштириш юзасидан тавсиялар берилиб, уларнинг таклиф ва мулоҳазалари эшитилди.

Куннинг иккинчи ярмида грант танлови ташкилотчилари томонидан вилоят адлия бошқармаси ходимлари ва бошқарма ҳузурида тузилган “Жамоатчилик кенгаши” азолари билан биргаликда тақдим этилган лойиҳа ва унинг кейинги истиқболи, қилиниши керак бўлган ишлар юзасидан эркин давра суҳбати ўтказилди ҳамда мутаҳассислар томонидан кўрсатма ва тавсиялар берилиб, келгусида амалга ошириладиган лойиҳа юзасидан устувор йўналишлар белгиланди.

Шунингдек, тадбир давомида “Жамоатчилик кенгаши”нинг стратегик режаси ва таркибини мувофиқлаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Лойиҳа доирасидаги ишлар давом эттирилмоқда.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Нодавлат нотижорат ташкилотлар бўлими,
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.