Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

САЙЁР ҚАБУЛЛАР ЎЗ САМАРАСИНИ БЕРМОҚДА


Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг ҳақли равишда “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” дея илгари сурган ғояси асосида бугунги кунда барча давлат идоралари ўз фаолиятиларини амалга ошириб, халқнинг оғирини енгил қилиб келмоқда. Бу борада адлия органлари ҳам фаол иш ташкил этиб, ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келишмоқда.

Хусусан, 2018 йил 13 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ–5415-сонли “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниб, адлия органлари “Одилона қонунларни қабул қилиш, жамиятда қонунга ҳурмат рухини қарор топтириш — демократик ҳуқуқий давлат қуришнинг гаровидир” деган концептуал ғояни ҳаётга татбиқ этишга қаратилган ягона давлат ҳуқуқий сиёсати амалга оширилишини таъминлайдиган профессионал хизматга айлантирилди.

Бугунги кунда адлия тизимидаги идоралар жойларда аҳолининг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида ўз функционал вазифларни амалга ошириб, хизмат кўрсатиб келишмоқда.

Жумладан, ўтган 6 ойлик фаолиятни сарҳисоб қиладиган бўлсак, Наманган вилояти адлия бошқармаси тизимига 2400 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мазкур 1600 га яқин мурожаатларнинг қаноатлантирилишига эришилди. 390 га яқин мурожаатларга ҳуқуқий тушунтириш берилганлигини кузатиш мумкин бўлади.

2019 йил 17 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-5633-сон “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниб, мазкур Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилишини таъминлашда ўзига хос самарали механизмга айланганлиги кўрсатиб ўтилди.

Бу борада Наманган вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан аҳоли муаммолари билан ишлашда янгича тартибда ёндашув йўлга қўйилиб, эндиликда ҳар ойда уч маротаба жойларда сайёр қабуллар ташкил этилиши бошланди ва бу ҳозирда ўз самарасини бериб, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ўз ечимини топмоқда.

Хусусан, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш соҳасида вилоятнинг марказдан узоқ бўлган олис ҳудудлардаги аҳолини ҳам қамраб олиш ва бу орқали халқ дардини халқнинг ичига кирган ҳолда тинглаш, уларни узоқ ва қисқа муддатлардан бери қийнаб келаётган муаммоларини қонуний хал этиш мақсадида Наманган вилоят адлия бошқармаси раҳбарияти ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жойларда доимий равишда сайёр қабуллар ўтказиб келинмоқда.

Мазкур сайёр қабуллар давомида кўплаб фуқаролар қабул қилиниб, уларни қийнаётган муаммолари бўйича мурожаатлари иш юритувига қабул қилиниб, қонуний хал этиб берилмоқда. Шунингдек, айрим масалалар бўйича мурожаатлар жойида хал қилиб келинмоқда.

Хусусан, адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида Наманган вилоятининг Косонсой, Норин, Поп, Чуст, Чорток, Янгикургон, Мингбулок, Наманган, Учқўрғон, Уйчи, Тўрақўрғон туманлари ҳамда Наманган шаҳридаги 18 та маҳалла фуқаролар йиғинларида жами 18 маротаба сайёр қабуллар ташкил этилиб, ушбу сайёр қабуллар давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 300 га яқин мурожаатлар қабул қилинди.

Ушбу мурожаатлар бошқарманинг тегишли таркибий бўлимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, шундан 166 таси қаноатлантирилди, 63 таси ҳуқуқий тушунтириш бериш йўли билан хал этилди, 47 таси тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун ваколатли идораларга юборилди.

Шунингдек, туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан турли ҳудудларда 344 та маҳалла фуқаролар йиғинларида сайёр қабуллар ташкил этилди. Ушбу сайёр қабуллар давомида фуқаролардан турли соҳаларга оид 812 та мурожаатлар келиб тушди. Мазкур мурожаатларнинг 692 таси кўриб чиқилиб, шундан 579 таси қаноатлантирилди, 113 таси ҳуқуқий тушунтириш бериш орқали ҳал этилди. Қолган мурожаатларнинг 70 таси жойида ҳал этилди, 50 таси эса тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун ваколатли идораларга юборилди.

Сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш якунлари бўйича турли давлат ташкилоти ва муассасаларига, аниқланган қонунбузилиши ҳолатлари ҳамда уларни келтириб чиқараётган сабаблар ва
шарт-шароитларни бартараф этиш, келгусида қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан 65 та тақдимнома, 94 та огоҳномалар киритилди.

Шунингдек, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида судларга жами 240 та даъво аризалари киритилди. Киритилган даъво аризалари натижасида 1 млрд.дан ортиқ қонуний эгаларига ундириб берилди.

Жумладан, ўтказилган сайёр қабуллар давомида Тўрақўрғон туманида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг Наманган вилоят Тоза худуд ДУК томонидан берилмаётган иш ҳақини олишда амалий ёрдам беришни сўраб ёзган мурожаатлари Тўрақўрғон туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, судга даъво аризалари киритилиши натижасида иш ҳақлари ундириб берилди.

Бундан ташқари, Мингбулоқ туманида яшовчи бир гуруҳ фуқароларнинг суюлтирилган газ баллони олишда амалий ёрдам сўраб ёзган мурожаатлар Мингбулоқ туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, натижаси бўйича Наманган вилоят ҳудудий газ таъминоти филиали Мингбулоқ туман газ бўлими томонидан газ баллон берилиши таъминланганлигини кузатиш мумкин бўлади.

Шунингдек, Учқўрғон туманининг Обод МФЙда яшовчи фуқаролар томонидан аҳоли учун ажратилган арзон нарҳдаги ун махсулотларини тарқатилмаётганидан норози бўлиб ёзган мурожаатлари Учқўрғон туман адлия бўлими томонидан ўрганиб чиқилиб, “Учқўрғон Дон маҳсулотлари” АЖ томонидан “аҳоли эхтиёжлари учун арзон ун маҳсулотлари” тарқатилди.

Юқоридаги каби аҳолини қийнаб келаётган маслалаларнинг ҳеч бири эътибордан четда қолмаётганлигини таъкидлаган ҳолда адлия органлари фуқароларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва ҳар қандай қонунбузилиши ҳолатларига қарши муросасиз курашишда давом этади.

Наманган вилоят адлия
бошқармаси бўлими бошлиғи
О. РАХИМОВ