Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

05

ЭЪЛОН !


     Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг 2019 йил 10 январдаги 9-ум-сон “Ўзбекистон Республикаси адлия вазирлиги тизимидаги давлат нотариал идораларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ҳақида”ги буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Наманган вилоят адлия бошқармаси тизимидаги Наманган шаҳар А.Навоий МФЙ Н.Номонгоний қўчасида жойлашган Наманган шаҳар 12-сон давлат нотариал идораси биноси жорий таъмирлаш учун “Келажак-С” хусусий корхонаси томонидан 112 296 735 сўмлик лойиҳа-смета хужжатлари тайёрланди. Шунингдек, ЎРҚ-472-сон талабига мувофиқ товар хом-ашё биржасига жорий йилнинг 5 июль куни

     № 6923694-сонли лот билан мазкур бинони таъмирлаш учун пудратчи ташкилотни аниқлаш бўйича эълон жойлаштирилди. Шунга кўра, Наманган вилоятида фаолият юритаётган барча қурилиш ташкилотларини мазкур давлат нотариал идора биносини таъмирлаш бўйича 10 кун муддат ичида тегишли таклифларни Наманган вилоят адлия бошқармасига тақдим қилишингиз сўралади. Қурувчи ташкилот томонидан тақдим этилган таклифлар бошқарманинг ички комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, мақбул деб топилган ташкилот билан тегишли шартнома расмийлаштирилиши маълум қилинади.

Ушбу эълон юзасидан саволлар туғилган тақдирда бошқарманинг 
(69)227-03-72 телефон рақами билан боғланишингиз мумкин.