Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан 2019 йилнинг 6 ойлиги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш юзасидан МАЪЛУМОТ


Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан 2019 йилнинг 6 ойлиги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатларни таҳлил қилиш юзасидан

МАЪЛУМОТ

Наманган вилоят адлия бошқармасига 2019 йилнинг 6 ойлиги давомида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда қуйидагилар аниқланди.

I. Бошқармага келиб тушган мурожаатларни (ёзма, ишонч телефони, сайёр қабул ва виртуал) кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Жумладан, вилоят адлия бошқармасига 2019 йилнинг 1-2-чорагида жами 603 та (шундан 417 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид,
76 таси ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солишга оид, 58 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, 24 таси нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид, 6 таси юридик хизматлар фаолиятига оид, 1 таси давлат хизматларини кўрсатишга оид, бошқа соҳалар бўйича 21 та) мурожаатлар келиб тушди, 138 таси тегишлилиги бўйича юборилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 275 таси ҳал этилиб, шундан 132 та мурожаат (48%) қаноатлантирилди, 143 тасига (52%) ҳуқуқий тушунтириш берилди, 138 таси (23%) тегишлилиги бўйича юборилди.

Хусусан, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 60 фоизи (68 та), ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги мурожаатларнинг 23.08 фоизи (15 та), ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасидаги мурожаатларнинг 87.5 фоизи (42 та), юридик хизматлар фаолиятига оид мурожаатларнинг 60 фоизи (3та) ҳамда бошқа соҳалардаги мурожаатларнинг 20 фоизи (4 та) мурожаатлардаги важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилди.

Қаноатлантирилган мурожаатлар асосида турли идораларга 18 та тақдимнома, судларга 125 млн. 918 минг сўмлик 22 та даъво аризалари киритилди.

Қўлланилган таъсир чоралари натижасида 230 млн. 344 минг сўм пул маблағлари ундирилди. Шунингдек, 10 нафар шахс интизомий жавобгарликка тортилди.

Келиб тушган мурожаатларни 26 тасини кўриб чиқишда мутахассислар жалб қилинди, шунингдек 78 таси жойига чиқиб ўрганилди.

II. Бошқарма раҳбарияти томонидан ўтказилган шахсий ва сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бошқарма раҳбарияти томонидан тасдиқланган жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвалларига асосан Косонсой, Норин, Поп, Чуст, Чортоқ, Янгиқўрғон, Мингбулоқ, Уйчи, Учқўрғон, Тўрақўрғон, Наманган туманлари ҳамда Наманган шаҳрида сайёр қабул ташкил этилиб, ушбу сайёр қабул жараёнида жисмоний ва юридик шахслардан жами 278 та (инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид
270 та, ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасига оид 5 та, ижтимоий-иқтисодий соҳаларга оид 3 та, бошқа соҳаларга оид 2 та) мурожаатлар келиб тушди.

Ушбу мурожаатлар бошқарманинг тегишли таркибий бўлимлари томонидан ўрганиб чиқилиб, 230 таси ҳал этилди, шундан 166 та (72.17 %) мурожаатлар қаноатлантирилишига эришилди, 63 тасига (27.39 %) ҳуқуқий тушунтириш берилган, 47 таси (16.91 %) тегишлилиги бўйича юборилган,
1 тасини (0.36 %) кўриб чиқиш мурожаатчининг илтимосига кўра тугатилган, 1 таси (0.36 %) ҳозирги вақтда кўриб чиқилмоқда.

III. Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва халқ қабулхонаси орқали келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бошқармага 2019 йилнинг 6 ойлиги давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва халқ қабулхонаси орқали жами 209 та мурожаатлар келиб тушди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 128 таси ҳал этилиб, шундан 20 таси (15.63 %) қаноатлантирилди, 108 таси (84.38 %) бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилган, жами келиб тушган мурожаатларнинг 72 таси (34.45 %) тегишлилиги бўйича юборилган, 5 таси (2.39 %) кўрмасдан қолдирилган,
4 таси ҳозирги вақтда кўриб чиқилмоқда.

Келиб тушган мурожаатлар хусусияти бўйича таҳлили:

Жумладан, вилоят адлия бошқармасига 2019 йилнинг 1-2-чорагида жами 603 та (шундан 417 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид,
76 таси ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солишга оид, 58 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига оид, 24 таси нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид, 6 таси юридик хизматлар фаолиятига оид, 1 таси давлат хизматларини кўрсатишга оид, бошқа соҳалар бўйича 21 та) мурожаатлар келиб тушди, 138 таси тегишлилиги бўйича юборилди.

Келиб тушган мурожаатларнинг 275 таси ҳал этилиб, шундан 132 та мурожаат (48%) қаноатлантирилди, 143 тасига (52%) ҳуқуқий тушунтириш берилди, 138 таси (23%) тегишлилиги бўйича юборилди.

Хусусан, Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги мурожаатларнинг 60 фоизи (68 та), ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасидаги мурожаатларнинг 23.08 фоизи (15 та), ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасидаги мурожаатларнинг 87.5 фоизи (42 та), юридик хизматлар фаолиятига оид мурожаатларнинг 60 фоизи (3та) ҳамда бошқа соҳалардаги мурожаатларнинг 20 фоизи (4 та) мурожаатлардаги важлар ўз тасдиғини топганлиги сабабли қаноатлантирилди.

1. Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида.

Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид жами 417 та мурожаат келиб тушди. Мурожаатларнинг 120 таси (29%) ҳал этилиб, шундан 62 таси (52 %) қаноатлантирилди, 58 тасига (48 %) ҳуқуқий тушунтириш берилган, 172 таси (41 %) кўриб чиқиш учун адлия бўлимларига юборилган, 121 таси (29 %) тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотларга юборилган, 4 таси кўриб чиқилмоқда.

Мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари юзасидан аниқланган қонунбузилишлар бўйича 15 та тақдимнома, 22 та даъво ариза киритилди.

Мазкур таъсир чораларининг натижалари юзасидан 230 млн 344 минг сўм пул маблағлари қайтарилди.

Мазкур соҳадаги таҳлил, мурожаатларни қуйидаги соҳаларда уларнинг кўплигини кўрсатади:

- меҳнат низолари юзасидан 43 та;

- уй-жойга доир қонунлар юзасидан 72 та;

- ерга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 57 та;

- ижтимоий ҳимояга доир қонун ҳужжатлари юзасидан 63 та;

- ички ишлар органлари фаолиятига оид 25 та;

- прокуратура органлари фаолиятига оид 30 та;

- бошқа масалалар юзасидан 127 та.

2. Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида.

Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш соҳасида жами 76 та мурожаат келиб тушган. Мазкур мурожаатларнинг
65 таси (85.53 %) ҳал этилган бўлиб, шундан 15 таси (23.08 %) қаноатлантирилди, 50 тасига (76.92 %) ҳуқуқий тушунтириш берилган,
5 таси (6.58 %) тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотларга юборилган, 1 таси (1.32 %) кўрмасдан қолдирилган, 5 таси (6.58 %) кўриб чиқиш жараёнида.

Мурожаатларнинг хусусияти бўйича:

- адвокатурага оид 5 та;

- нотариатга оид 66 та;

- нотариал идоралар ходимлари хатти-ҳаракатлари юзасидан 5 та;

III. Туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан мурожаатларни кўриб чиқилиши ва ҳал этилишига эьтибор қаратадиган бўлсак, қуйидагича натижаларга эришилганлиги кузатилади.

Жумладан, шикоятлар бўйича:

2019 йилнинг 1-2-чораги давомида жами 964 та шикоят келиб тушган. Ушбу шикоятлардан 926 таси ҳал этилиб, шундан 813 таси (88 %) қаноатлантирилган, 113 тасига (12 %) ҳуқуқий тушунтириш берилган,
1 таси (0.11 %) рад этилган, 25 таси (2.63 %) тааллуқлиги бўйича белгиланган тартибда кўриб чиқиш учун бошқа идораларга юборилган,
3 таси (0.32 %) кўрмасдан қолдирилган, 10 таси (1.05 %) кўриб чиқиш жараёнида.

1. Шикоятларнинг хусусияти бўйича:

- меҳнат низолари юзасидан 351 та (259 таси ойлик иш ҳақи олиш масаласида);

- ижтимоий ҳимояга оид қонун ҳужжатлари юзасидан 72 та;

- уй-жой масаласида 185 та;

- ерга доир масалалар бўйича 123 та;

- коммунал тўловлар юзасидан 16 та;

Бошқа масалалар бўйича 161 тани ташкил этмоқда.

2. Аризаларнинг кўриб чиқилиши бўйича:

2019 йилнинг 1-2-чораги давомида жами 840 та ариза келиб тушган. Мазкур аризаларнинг 771 таси ҳал этилиб, шундан 639 таси (82.88 %) қаноатлантирилган, 132 тасига (17.12 %) ҳуқуқий тушунтириш берилган,
53 таси (6.31 %) тааллуқлиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган.

Аризаларнинг хусусияти бўйича:

Қонун ҳужжатларига тушунтириш бериш юзасидан 187 та;

Кадрлар масаласида 3 та;

Нотариатга оид 1 та;

Бошқа масалаларда 448 та аризалар келиб тушган.

IV. Бўлимлар томонидан ўтказилган шахсий ва сайёр қабулларда келиб тушган мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича:

Бўлимлар томонидан жами қабуллар давомида 1265 та мурожаат қайд қилинган, 587 таси шахсий қабул пайтида, 678 таси сайёр қабул жараёнида мурожаатлар қайд қилинган.

Шахсий ва сайёр қабуллар давомида келиб тушган мурожаатларнинг 1207 таси хал этилиб, шундан 1025 таси (84.92 %) қаноатлантирилган,
182 тасига (15.08 %) тушунтириш берилган, 45 таси (3.56 %) тааллуқлилиги бўйича бошқа ташкилотларга юборилган, 9 таси кўриб чиқиш жараёнида.

Қаноатлантириш даражаси юқорилиги бўйича Косонсой туман (хал этилган 214 та, қаноатлантирилган 202 та), Тўрақўрғон туман (хал этилган 179 та, қаноатлантирилган 173 та), Поп туман (ҳал этилган 196 та, қаноатлантирилган 167 та), Наманган туман (ҳал этилган 145 та, қаноатлантирилган 139 та), Янгиқўрғон туман (ҳал этилган 156 та, қаноатлантирилган 125 та), Наманган шаҳар (ҳал этилган 152 та, қаноатлантирилган 109 та), Норин туман (ҳал этилган 118 та, қаноатлантирилган 106 та), Мингбулоқ туман (ҳал этилган 115 та, қаноатлантирилган 103 та) адлия бўлимлари томонидан юқори кўрсаткичларга эришилганлиги кузатилади.

Қаноатлантириш даражаси пастлиги бўйича Учқўрғон туман (хал этилган 113 та, қаноатлантирилган 97 та), Чортоқ туман (ҳал этилган 107 та, қаноатлантирилган 96 та), Чуст туман (ҳал этилган 108 та, қаноатлантирилган 74 та), Уйчи туман (ҳал этилган 94 та, қаноатлантирилган 72 та) адлия бўлимлари томонидан паст кўрсаткичларга эришилганлиги кузатилади.

Мурожаатларни таҳлил қилиш жараёнида кузатилдики, тааллуқлиги бўйича бошқа ташкилотларга мурожаатларни юбориш амалиёти кун тартибига чиқмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал ва халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатларнинг жами 209 та мурожаатдан
72 таси (34.45 %) тегишлилиги бўйича кўриб чиқиш учун бошқа ташкилотларга юборилган, бу эса келиб тушган мурожаатларни учдан бир қисми бошқа ташкилотларга кўриб чиқиш учун юборилган деганидир.

Бу ўз навбатида, келиб тушган мурожаатларни қаноатлантириш кўрсаткичларини кескин тушиб кетишига сабаб бўлади. Бунга асосий сабаблардан бири виртуал қабулхона орқали келаётган мурожаатларни порталнинг ўзидан бошқа ташкилотга юбориш амалиётининг ишламаслигидадир.

Бундан ташқари, виртуал қабулхона орқали келиб тушаётган мурожаатларни кўриб чиқиш учун оз муддат берилаётганлиги уларни тўлиқ кўриб чиқишга имкон бермай келмоқда.

Хусусан, виртуал қабулхона орқали келган айрим мурожаатларни кўриб чиқишга атига 3-5 кун муддат белгиланган бўлиб, бу муддат ичида мурожаатдаги масалани тўлиқ қаноатлантириб беришнинг имкони йўқ.

Хулоса қилиш мумкинки, виртуал қабулхона томонидан мурожаатлар билан ишлаш амалиётида айрим камчиликлар кузатилмоқда, ваҳоланки мурожаатларнинг мазмунини таҳлил қилгандан сўнг кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган ташкилотларга бошқарма иш юритувига юбормай туриб, тегишли ташкилотга порталнинг ўзидан юбориш мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Бу билан мурожаатларни кўриб чиқишда вақтдан унумли фойдаланилиб, ижобий томонга ўзгартириш чоралари кўрилган бўлар эди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш ҳамда мурожаатларни кўриб чиқишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан қуйидаги таклифлар билдирилади:

1. Мурожаатларни кўриб чиқишда Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиб бориш;

2. Келиб тушган мурожаатларнинг тўлиқ ва сифатли ҳал этилишини таъминлаш мақсадида уларни жойига чиқиб ўрганиш амалиётини кўчайтириш;

3. Бошқарма бўлимлари ва соҳалар бўйича маъсуллар ҳар чоракда шикоятлар кўпайган соҳаларни ўрганиб, сабабларини таҳлил қилиб, муаммоларни бартараф этиш юзасидан раҳбариятга ва юқори турувчи идораларга тегишли таклифлар киритиш;

4. Мурожаатлар кўп тушаётган ҳудудларда сайёр қабулларни ўтказиш жараёнида масалани жойида ҳал қилиш чораларини кўриш, бунда тегишли мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида иш ташкил этиш;

5. Ҳар чорак якунлари бўйича шикоятлар кўпайиш сабабларини умумлаштириш ва йиғилишларда муҳокама қилиш, қолаверса Секторлар йиғилишларида муҳокама қилиш чораларини кўриш;

6. Тегишлилиги бўйича юборилаётган мурожаатларни таҳлил қилган ҳолда уларнинг ошиб бориш тенденцияларига эътибор қаратиб, муаммонинг ечимини топиш ва келгусида бу каби мурожаатларнинг камайишига эришиш чораларини кўриш;

7. Бошқарма ва унинг таркибий бўлинмалари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ходимлари томонидан қонун ҳужжатларини тарғибот қилиш жараёнида шикоятлар кўпайган соҳадаги қонун ҳужжатлари нормаларини тарғиб қилишга алоҳида эьтибор бериш, бунда оммавий ахборот воситалари орқали муаммоли масалалар бўйича чиқишлар ва мақолаларни чоп этиш чораларини кўриш.

8. Виртуал қабулхона орқали юборилаётган мурожаатларни тўғридан-тўғри ваколатли органга юборишга алоҳида эътибор қаратиш ҳамда мурожаатни кўриб чиқиш учун 10 кундан кам бўлмаган муддат белгилаш.

Ташкилий-назорат ва таҳлил ишлари бўлими