Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

08

Обод марказга муносиб туҳфа.


Президентимиз ташаббуслари билан 2019 йил Наманган йили, Наманган тумани эса "Обод марказ" сифатида белгиланди.

Бугун, Наманган тумани "Обод марказ" дастури асосида тубдан янги қиёфа касб этмоқда.

Шундай гўзал ва осойишта кунлардан бирида Наманган туманида 2-сонли давлат нотариал идорасини очилиш маросими ўтказилди.

Ҳозирги кунда Наманган туманида иккита нотариал идора мавжуд бўлиб, ушбу нотариал идораларда икки нафар нотариус ва 9 нафар ходим туман аҳолисига ҳуқуқий хизмат кўрсатиб келишмоқда.

Адлия вазирининг тегишли буйруғи билан Наманган туманида яна бир қўшимча нотариус штат бирлиги жорий этилди.

Ушбу нотариал идоралар томонидан ўтган давр мобайнида жами 6 минг 110 та турли ҳилдаги нотариал ҳаракатлар амалга оширилди.

Шунингдек, фуқароларимизга енгиллик яратиш мақсадида давлат нотариал идоралари нотариуслари томонидан 2019 йилнинг ўтган даври мобайнида жами 120 та сайёр тартибда нотариал ҳаракатлар амалга оширилди.

Наманган туман аҳолиси учун умумий қиймати 461 млн бўлган ушбу бино янгидан замонавий кўринишда қурилиб, унда фуқаролар учун барча шарт-шароитлар яратилан, янги замонавий техника жиҳозлари ва офис мебеллари билан таъминланган давлат нотариал идораси учун маъмурий бино қуриб битказилди.

Тадбирда вилоят ҳокимлигининг мутасадди ходимлари, давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва суд идоралари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда ташкилотларнинг масъул ходимлари, фахрийлар, ўқитувчи ва талаба ёшлар, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Шахзода Абдуллаева
Наманган вилоят адлия бошқармаси масъул ходими,

Ғуломжон Уринбаев
Наманган вилоят адлия бошқармаси бўлим бошлиғи.