Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

03

Адлия органлари – барча учун очиқ ташкилот.


      Маълумки, Ўзбекистон Республикаси адлия тизими моҳиятан аксарият давлатларникига ўхшаш, айни дамда бир қатор ўзига хосликларга эга тузилмадир. Қарийиб 100 йиллик тарихга эга ушбу тизим юзага келиши, шаклланиш, ривожланиш босқичларидан ўтиб, бугунги кунда юқори функционал давлат органига айланди десам муболаға бўлмайди.

     Ўзбекистон мустақилликка эришганидан сўнг, яъни 1992 йил 8 январь куни мустақил Ўзбекистоннинг Адлия вазирлиги ташкил этилди ва шу кунга қадар ушбу ташкилот ўзининг фаолияти йўналишлари, вазифалари, ваколатлари ва жавобгарлиги юзасидан қабул қилинган 27 маротаба муҳим саналар билан боғлиқ поғоналарни босиб ўтди. Мазкур муҳим саналардан энг залворлиси, вазирлик ва унинг тузилмаларига юксак масъулият юклаган ҳужжат бу – Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил
13 апрелдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги
       ПҚ-3666-сон қарори ҳисобланади.

     Ушбу қарорнинг қабул қилиниши том маънода адлиянинг чуқур илдизини бошқачароқ қилиб айтганда тузилмасини, фаолиятини, вазифа ва функцияларини биз кутмаган тарзда ўзгаришига олиб келди. Қарор ўз навбатида вазирлик фаолиятида қисқа вақт ичида йирик ўзгаришлар бўлишига сабаб бўлди. Авваллари, ўз фаолиятини республика ва вилоят адлия тизимида олиб борган бўлса, эндиликда уч поғонали принцип бўйича яъни, республика - Адлия вазирлиги, вилоят - ҳудудий Адлия идоралари ҳамда туман (шаҳар) - Адлия бўлимлари асосида ташкил эта бошлади. Бу эса, бизнинг тизимни халқ ичига янада кириб бориши, уларнинг муаммолари, низоли масалаларини янада яқинроқ билиш ва улар билан мулоқот механзмини яратишга ва энг асосийси адлия органлари барча учун очиқ ташкилот бўлишига асос бўлди деб ўйлайман.

     Дунё давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг очиқлиги, уларнинг фуқаролар билан интерактив фаолиятини ривожлантиришни талаб этмоқда. Айниқса, аҳоли ўртасида интернетдан фойдаланувчилар сони кўплиги ва замонавий технологияларнинг оммалашаётганини инобатга олсак, фуқаролар билан ишлайдиган ҳар бир ташкилот ўз фаолиятини янги босқичга кўтариши лозим. Бу борада Адлия вазирлиги томонидан “Очиқ адлия” (“Open Justice”) ижтимоий дастурини қабул қилишдан кўзланган мақсад ҳам аслида шу. Ушбу дастур дастурини қабул қилинганлиги, ходимлар томонидан иш жараёни очиқ ҳолда бўлишига, тизимдаги барча йиғилишлар видеоконференция тарзида амалга оширилишига, тадбирлар ташкил этиш ва ҳўжалик сарф-ҳаражатларини амалга оширишда аутсорсинг механзмлари жорий этилишига, аҳоли ўртасида “Давлат хизматлари кўрсатилиши сифатини баҳоланг”, “Адлия вазирлиги сиз хоҳлаган маълумотни бера олдими?” каби бир қатор оммавий интернет сўровлар ташкил топишига сабаб бўлди.

     Йилига камида 2 маротаба Адлия вазирлиги марказий аппаратида, давлат ҳизматлари агентлигида ва ҳудудий адлия бошқармаларида “Адлия идораларида очиқ эшиклар куни”, “Ҳуқуқий ахборот куни”, “Адлия сайли” каби бир қатор тадбирлани ташкил этилаётганлиги эса ушбу идоранинг халқ орасига яқин кириб боришига, туман (шаҳар) адлия бўлимлари ҳақида тушунчага эга бўлишларига сабаб бўлмоқда.

     Биргина Наманган вилояти мисолида олиб қарайдига бўлсак, 2018-2019 йиллар давомида Мингбулоқ, Янгиқўрғон, Наманган тумани ҳамда Чуст туманида Адлия сайли ўтказилганлиги, унда туман аҳолиси учун вазирлик ва бошқарма ҳаётини яқиндан таништириш ҳам бундай масъулиятли ишга тумандаги 30 га яқин мутасадди идораларни жалб этилганлиги, шунингдек, сайллар давомида аҳоли учун бепул ҳуқуқий маслаҳат берилаётгани бу борадаги фаолиятимизни юксакларга олиб чиқишига ишонаман.

     Шу билан бир қаторда, вилоят адлия бошқармаси, шунингдек, таълим муассасалари ўқувчилари учун “Ҳуқуқингyb бил ва талаб қил” акцияси доирасида флешмоб ва акцияларни ташкил бўлаётгани, очиқ адлия куни тадбирлари доирасида Наманган шаҳридаги 26-сонли меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини бошқарма ва унинг бўлимлари фаолияти билан таништирилаётгани эса келажак авлод онгида Адлия идораларига нисбатан катта қизиқиш уйғотмоқда.

     Бундан ташқари, ўз вазифасини лозим даражада бажармаётган ходимларни аниқлаш мақсадида жисмоний ва юридик шахсларнинг вакилларига адлия органлари биноларида аудио-видео ёзиш мосламаларидан фойдаланишга рухсат берилди. Нотариал идоралар ва давлат хизматлари марказлари ходимларининг ўз вазифаларини бажаришда йўл қўяётган камчиликлари устидан интернет орқали тезкор шикоят бериш тизими яратилади, бунда ходимнинг айби аниқланган ҳолатлар кенг ёритиб борилади. Бу эса ўз вазифаларини лозим даражада бажара олмаётган ходимлар рейтингини шакллантириб, уларнинг малакасини ошириш бўйича тегишли чоралар кўрилишига олиб келади.

     Айни вақтда шиддатли замоннинг омили сифатида ижтимоий тармоқлар тобора ривожланмоқда, замонавий тажрибани қўллаган ҳолда вазирликнинг Facebook тармоғидаги “Адлия билан мулоқот” ҳамда “Ҳуқуқий ахборот” телеграм канали, “Аdvice.uz” ҳуқуқий портали ҳар бир чиқаётган қонун ҳужжатининг мазмунини содда, тушунарли тарзда фуқароларга етказиб беришда ҳамда уларга бепул ҳуқуқий маслаҳат беришда катта ҳизмат қилмоқда. Бежизга 2018 йилда 59 та давлат ҳокимияти ва бошқаруви органини қамраб олган “Очиқлик индекси” рейтингида Адлия вазирлиги биринчи ўринни эгаллагани йўқ. Чунки, очиқ ва шаффоф ҳолда ишларимизни тизимли ва тартибли юритар эканмиз, жаҳон ҳамжамияти ва халқимиз олдида нуфузимиз ортиб бораверади.

Наманган вилоят адлия
бошқармаси бошлиғи
Хайрулло Сабиров