Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Ишончимиз оқлаётган ёшлар кўпаяверсин


Хабарингиз бор, Президентимизнинг қарорига биноан юридик коллежлари Адлия вазирлиги тизимига ўтказилди. Шу қисқа вақт мобайнида салоҳиятли ёшларнинг сони кундан-кун ошиб бораётган қувонарли ҳол.

Куни кеча, 30 июнь – Ёшлар куни муносабати билан Мамлакатимизда амалга оширилаётган маънавий маърифий ва ижтимоий ислоҳотлардаги фаол ёшларга берилаётган имкониятлардан тўлақонли фойдаланган ҳолда ўз истеъдоди ва салоҳиятини намоён этиб юксак натижаларни қўлга киритганлиги учун Наманган вилояти Юридик коллежи талабаси Одилов Лутфулло вилоят ҳокимининг махсус ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғаси билан тақдирланди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.