Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

29

Ёшлар раҳбар қаноти, келажак пойдевори.


Бугун, баркамол авлодни вояга етказиш, юртимиз тақдирини ишониб топшириш мумкин бўлган ёш мутахассислар тайёрлаш олиб борилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Шу мақсадда, Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан бошқарма бошлиғи Х.Сабировнинг ташаббуси билан "30 июнь – Ёшлар куни” муносабати билан бошқарма ва унинг тизимида меҳнат қилувчи ёшлар билан “Раҳбар ва ёшлар” шиори остида учрашув бўлиб ўтди.

Бошқарма болиғи томонидан одлия органларида эзгу ғоя асосида юксак замонавий талабларга жавоб бера оладиган, янгича фикрлайдиган, мамлакатимизга таянч бўла оладиган ёшлар тарбияланаётганлигига ишонч билдирилди.

Тадбирда Наманган вилоят адлия бошқармаси Ёшлар кенгаши бошланғич ташкилотини тузиш ва унинг аъзоларини сайлаш ва тасдиқлаш маросими ҳам бўлиб ўтди.

Таъкидлаш лозимки, мазкур ташкилот ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ўртасида биринчи бўлиб Наманган вилоят адлия бошқармасида тузилди.

Ёшлар кенгаши бошланғич ташкилотинининг координаторлари келгусида бажариши лозим бўлган вазифаларни белгилаб олиб, ёшларга оид таклифлар, ташаббуслар ва муаммоларни ҳал этиш билан шуғулланиши таъкидлаб ўтилди.

Бундан ташқари, бошқарма ва унинг тизимида ўзини шижоати ва меҳнати билан кўзга кўринган бир қатор ёшлар Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгаши ҳамда бошқарманинг "Фахрий ёрлиқ"лари билан тақдирланишди.

Тадбир сўнгида, ёшларни билимларини чархловчи викторина ташкил этилди ҳамда энг фаол ёшлар китоб совғаси билан тақдирландилар.

Ёшларга келажакда буюк марраларни забт этишни ва ўз эзгу мақсадлари йўлида ҳар қандай тўсиқларни босиб ўтишда сабр ва куч-қувват тилаймиз!

Наманган вилоят адлия бошқармаси жамоаси,
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.