Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

25

Олтин қалам эгалари эътирофда!


    Янги қабул қилинаётган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини ижрочилар ҳамда кенг жамоатчиликка етказиш ва тушунтириш, фуқароларимизнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, дунёда ва мамлакатимизда содир бўлаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар, воқеа-ҳодисалар ҳақида тезкор ва ҳаққоний маълумотлар етказиш борасида матбуот аҳлининг фидокорона меҳнат қилаётганини халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди.

     Шунга кўра, бугун Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан “27 июнь – Ўзбекистон Республикаси матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни” муносабати билан байрам тадбир ўтказилди.

     Тадбирда, дастлаб бошқарма бошлиғи Х.Сабиров сўзга чиқиб, оммавий ахборот воситалари ва босма ахборот воситалари вакилларини кириб келаётган касб байрамлари билан табриклади ва уларга самимий тилакларини билдирди.

     Шундан сўнг, бўлим етакчи маслаҳатчиси Н.Ядигарова Адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги идораларнинг фаолиятини ёритиш бўйича маълумотлар юзасидан Брифинг тарзидаги маълумотларни берди.

     Тадбирга сўнгида, бир гуруҳ оммавий ахборот воситалари вакилларига ташаккурнома ва эсдалик совғалари топширилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.