Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Ёшларга кўрсатилган ишонч оқланди!


(“Ёшлар ва қонун” кўрик танлови ғолиблари.)

     Мамлакатимизда ёшлар борасида олиб борилаётган барча ислоҳотлар, шубҳасиз, баркамол, мустақил фикрлайдиган, жамият ҳаётида муносиб ўрин эгаллашга интилган, мамлакатни ислоҳ қилишда намуна кўрсата оладиган ёшларни тарбиялашга йўналтирилган.

     Бу каби жиҳатларга эга ёшларни танлаб олиб, уларга ишонч билдириш, албатта, ғолиблик сари куч бағишлайди.

     Шунга кўра, жорий йилнинг 22 июнь куни ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш, шунингдек, таълим муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларини ривожлантиришга қаратилган республика бўйлаб ўтказилган “Ёшлар ва қонун” танловининг республика босқичи бўлиб ўтди. Унда республикамизнинг барча вилоятларидан сараланган жамоалар фаол қатнашишиди.

     Қизиқарли ва шиддатли ҳамда муросасиз ўтган кўрик танливининг республика босқичи ғолиблигини Наманган вилояти Поп туманининг “Шараф” жамоаси қўлга киритиб, вилоятимиз шаъни ва ифтихорини оқлади.

     Яна бир бор, ғолиблик муборак бўлсин, келажагимиз ёшлари!!!

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.