Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

20

Фуқаро муҳофазаси бўйича амалий машғулот ўтказилди.


    Бугун 20 июнь куни вилоят Адлия бошқармаси биносида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг алоҳида буйруғига асосан адлия органлари ва муассасаларида табиий ва техноген хусусиятли фавқулотда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2019 йилга мўлжалланган тадбирлар режасига мувофиқ ўқув машғулоти ўтказилди.

    Унда вилоят Фавқулотда вазиятлар бошқармаси ходимлари томонидан табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулотда вазиятлардан муҳофаза қилиш масалалари бўйича тушунтириш берилиб, юзага келиши мумкин бўлган табиий офатларни олдини олиш, раҳбарият ва ходимларни бундай вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш, ишчи-хизматчилар ҳаётига ва саломатлигига хавф солувчи авария ҳолатларини олдини олиш бўйича тушунтириш бериб ўтилди.

    Бундан ташқари, фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг куч ва воситаларидан фавқулотда вазиятли ҳолатларда тўғри фойдаланиш борасида ходимларга кўргазмали қуроллар орқали кўрсатилди.

     Машғулот очиқ мулоқот тарзида ўтказилиб, ходимлар томонидан фавқулотда вазиятлар бошқармаси вакилларига тур хил соҳага оид саволлар берилиб, уларнинг фирк-мулоҳазалари билан ўртоқлашдилар.