Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

10

ЁШЛАР ВА ҚОНУН танловининг республика йўлланмасини қўлга киритган жамоа номи маълум бўлди!


    Аввал хабар берганимиздек, “Ёшлар ва қонун” танловининг минтақавий босқичларининг натижаларига кўра Поп туманинг "Шараф", Уйчи туманинг "Адолат" ва Косонсой туманининг "Мезон" жамоалари ғолиб деб топилиб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмансини қўлга киритишган эди.

     Жорий йилнинг 8 июнь куни ёшларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш шунингдек, таълим муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий билимларини ривожлантиришга қаратилган республика бўйлаб ўтказилаётган “Ёшлар ва қонун” танловининг вилоят босқичи бўлиб ўтди. Унда Поп туманинг "Шараф", Уйчи туманинг "Адолат" ва Косонсой туманининг "Мезон" жамоалари ўзаро муросасиз беллашишди.

      Қизиқарли ва шиддатли ўтган кўрик танливининг вилоят босқичи ғолиблигини Поп туманининг "Шараф" жамоаси қўлга киритиб, танловнинг республика босқичида Наманган вилояти шаънини ҳимоя қиладиган бўлди.

   Тадбир сўнгида барча жамоалар эсдалик совғалари ва дипломлар билан тақдирланишди.

     Бундан ташқари, танловнинг барча минтақавий ва вилоят беллашувларида фаол иштирок этиб, тадбирни адолатли ўтиши учун ҳамкор ташкилотлар билан ҳайъат азолигида қатнашган вилоят адлия бошқармаси масъул вакили Ш.Абдуллаева Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган Кенгашининг махсус ташаккурномаси билан тақдирланди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.