Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Соҳа кадрларини режалаштириш юқори меҳнат унумдорлиги гаровидир.


   

  Маълумки, бозор муносабатларини амалга ошириш ижтимоий йўналтирилган ҳимоя йўли билан амалга оширилаётган бўлсада, меҳнат қилиш билан боғлиқ ҳаётнинг сифат даражаси инсонга муносиб бўлган меҳнат шароитини яратиб беришдадир. Кейинги йилларда олиб борилаётган ислоҳотлар, шунингдек, узоқ муддатга мўлжалланган режаларни энг аввало кадрларни режалаштириш ёрдами билан амалга оширишиш лозим.

     Шу каби мақсадларда, Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Х.Сабировнинг ташаббуси билан 7 июнь куни бошқарма бошлиғи бошчилигидаги гуруҳ Тошкент давлат юридик университетига ташриф буюрди.

     Наманган вилоятидан бўлган Тошкент давлат юридик университетини битираётган 32 нафар битирувчиларга вилоят адлия бошқармаси фаолиятига оид муҳим маълумотлар, мавжуд бўш иш ўринлари, ходимларга яратилган шароитлар ва бошқа маълумотлар юзасидан бошқарма бошлиғи Х.Сабиров, бўлим бошлиғи О.Рахимов ва кадрлар бўлими бош маслаҳатчиси М.Шоқаламовлар маъруза қилишди.

     Берилган маълумотлар натижасида битирувчи талабаларнинг адлия органларига бўлган қизиқиши ортиб, улардан бир гуруҳи адлия бўлимларида ишлаш ниятини билдирди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.