Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Бахтли болалик қонун ҳимоясида.


Наманган вилоят адлия бошқармаси ва Наманган шаҳар адлия бўлими ходимлари томонидан “1 июнь-Халқаро болаларни ҳимоя қилиш” куни муносабати билан жорий йилнинг 1 июнь куни Наманган шаҳридаги “Захириддин Мухаммад Бобур” номли маданият ва истироҳат боғида Ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши, вилоят Халқ таълими бошқармаси, вилоят мактабгача таълим бошқармаси билан ҳамкорлигида “Бахтли болалик қонун ҳимоясида – Счастливое детство под защитой закона” шиори остида байрам тадбири ташкил этилди.

Тадбир давомида Наманган вилояти юридик коллежи фаол ўқувчилари томонидан болажонлар ва уларнинг ота-оналарини ҳуқуқий саводҳонликларини ошириш ҳамда Street law (кўча ҳуқуқи-оддий ҳуқуқ) лойиҳасини кенг тарғиб қилиш мақсадида турли викторина ўйинлари уюштирилди ҳамда ўзларини фаоллиги билан қатнашган бир қатор болажонлар адлия бошқармаси томонидан китобилар, тарғибот флаерлари ва бошқа эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Мазкур тадбир барча туман (шаҳар) марказларидаги ҳиёбонлар ва истироҳат боғларида вилоятдаги адлия бўлимлари томонидан тегишли давлат органлари ва бошқа ташкилотларни жалб қилган ҳолда кўтаринки руҳда ўтказилди.

Шунингдек, Адлия вазирлигининг телеграмдаги “huquqiy axborot” канали ва “advice.uz” ҳуқуқий-ахборот портали ҳақида батафсил тушунтиришлар ҳамда флаерлар берилди.

Байрам тадбирлари вилоятнинг барча туман(шаҳар)ларидаги истироҳат боғларида давом эттирилмоқда.

Тадбир маҳаллий телевидение орқали тасвирга олинди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлим

и.