Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

31

Лавозимга тайинлаш масъулиятли вазифа.


     Хабарингиз бор, Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий бошқармалири томонидан давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизмат ходимларини лавозимга келишиш масалалари кўриб чиқилади.

     Шунга кўра, жорий йилнинг 31 май куни Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан 6 нафар юридик хизмат ходимларини лавозимга тайинлаш ва келишиш масаласи бўйича Комиссия йиғилиши бўлиб ўтди.

     Комиссия аъзолари томонидан ҳар бир номзод алоҳида суҳбатдан ўтказилиб, ҳуқуқий билмлари синалди ҳамда савол-жавоб натижаларига кўра 6 нафар юридик хизмат ходимлари суҳбатдан мувоффақиятли ўтиб, уларга лавозимга тайинланишга розилик берилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий экспертиза ва юридик хизматларнинг

фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими,
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.