Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

01

Адвокатлар нуфузини оширишга қаратилган амалий ишлар.


     Наманган вилоят адлия бошқармаси ҳамда Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 1 июнь куни бошқарма мажлислар залида адвокатура соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда ушбу соҳада вужудга келаёган муаммолар юзасидан ўқув амалий семинар бўлиб ўтди.

     Ҳозирги кунда вилоятда 5 та адвокатлар ҳайъати, 9 та адвокатлик фирмаси ҳамда 39 та адвокатлик бюролари мавжуд бўлиб, ушбу адвокатлик тузилмаларида жами 150 нафар адвокатлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга ҳуқуқий хизмат кўрсатиб келинмоқда.

    Семинар аввалида бошқарманинг Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат томонидан тартибга солиш бўлими бошлиғи Ғ.Урунбаев томонидан адвокатура соҳасида олиб борилаёган ислоҳотлар, шунингдек соҳада учраётган камчиликлар юзасидан тушунтиришлар бериб ўтилди.

      Шунингдек, йиғилишда адвокатлар билан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ўртасида вужудга келаётган муаммолар ўртага ташланиб, ушбу йўналишда тегишли идоралар билан ҳамкорликда семинарлар ташкил этиш режалаштирилди.

     Бундан ташқари, семинар сўнгида юбилей 60 ёшини қаршилаган “Solidarity” адвокатлик ҳайъати адвокатлари З.Қозоқов ва М.Душаевларга самарали меҳнатлари учун ташаккурномалар топширилди.

     Йиғилиш якунида адлия бошқармаси ҳамда Адвокатлар палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси ўртасидаги ҳамкорликни янада жонлантириш масаласида келишиб олинди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий хизмат кўрсатишни давлат
томонидан тартибга солиш бўлими,
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.