Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

Бепул ҳуқуқий маслаҳатлар акцияси


Кейинги йилларда аҳолини ишончли ҳуқуқий ахборот билан таъминлаш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, халқ билан бевосита мулоқотни йўлга қўйиш, уларга сифатли ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишини таъминлашга алоҳида эътибор берилмоқда.

Бу борада олиб борилаётган ишларга нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб этиш, улар билан ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун бепул ҳуқуқий маслаҳатлар кўрсатиш ва аҳоли гавжум жойларда турли акция кўринишидаги тадбирларни ташкил этиш адлия органларининг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.

Шунга кўра, Наманган вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан барча туман (шаҳар)ларда нодавлат нотижорат ташкилотлар, “Нуроний” жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди бўлимлари, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Либерал-демократик партияси туман (шаҳар) кенгашлари, Ёшлар иттифоқи ҳудудий кенгашлари, туман ФҲДЁ бўлимлари, “Оила” илмий амалий тадқиқот марказлари билан ҳамкорликда ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш ҳамда уларнинг адлия органлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида кўргазмали тарғибот материалларидан фойдаланган ҳолда “Бепул ҳуқуқий маслаҳатлар” акциясини ташкил этилди.

Хусусан, Чортоқ туман адлия бўлими томонидан Акция доирасида туманда фаолият юритаётган ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ҳамда ҳуқуқий маълумотларни тезкор етказилишида флаер ва буклетлардан фойдаланилди.

Наманган туман адлия бўлими томонидан Акция давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламлари учун элликка яқин бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ҳамда ҳуқуқий мазмундаги видеороликлар намойиш этилди.

Наманган шаҳар адлия бўлими томонидан мазкур акция Наманган шаҳар давлат хизматлари марказида ННТлар, Ёшлар иттифоқи, Сиёсий партиялар, Тадбиркор аёл уюшмаси масъул ходимлари билан биргаликда ўтказилди. Акция доирасида 31 нафар фуқароларга турли масалаларда ҳуқуқий тушунтиришлар берилди. 10 нафар фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилди. 3 нафар фуқаронинг мурожаатлари иш юритувига қабул қилинди.

Косонсой туман адлия бўлими томонидан ҳамкор ташкилотларни билан бир қаторда реабилитация ва мослаштириш маркази, Истъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш туман бўлими, сиёсий партиялар, Ўзбекистон таълим, фан ва маданият ходимлари, касаба уюшмаси Косонсой туман кенгаши вакиллари ҳам иштирок этдишди. Акция давомида жами 28 нафар фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Янгиқўрғон туман адлия бўлими "Бепул ҳуқуқий маслаҳатлар" акцияси доирасида Янгиқўрғон туман ҳокими ўринбосари туман хотин-қизлар раиси Н.Абдурахманова билан биргаликда тумандаги 31-сонли умумий ўрта таълим мактабида Ўзак МФЙдаги хотин-қизларига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Мингбулоқ туман адлия бўлими томонидан Акция давомида 25 нафар фуқароларга ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Учқўрғон туман адлия бўлими томонидан тумандаги барча партиялар ва ҳамкор ташкилотлар вакиллари билан биргаликда Учқўрғон туман Давлат хизматлари марказида "Бепул ҳуқуқий маслаҳатлар" акцияси ўтказилиб, 100 дан ортиқ фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.

Уйчи туман адлия бўлими ҳам Акция давомида тумандаги барча нодавлат нотижорат ташкилотларни жалб этган ҳолда фуқароларга "Бепул ҳуқуқий маслаҳатлар" акциясини ташкил этишди.

Мазкур акция давомида вилоят бўйича жами 250 га яқин фуқароларга бепул ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, шунингдек акция иштирокчиларига ҳуқуқий маълумотларни тезкор етказишда замонавий ахборот технологиялардан кенг фойдаланишни тарғиб қилувчи “advice.uz” ҳуқуқий ахборот портали, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг телеграм мессенжеридаги “Huquqiy axborot” канали, ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига оид 400 дан ортиқ флаер, буклет ва тарқатма материалари тарқатилди.

Тадбир маҳаллий телевидение томонидан тасвирга олинди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.