Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

24

ЁШЛАР ВА ҚОНУН танловининг вилоят босқичи иштирокчилари маълум бўлди!


Ёшларнинг ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириб бориш, қонун устуворлигини таъминлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш шунингдек, таълим муассасалари ўқувчиларининг ҳуқуқий билимлари, онги ва маданиятини юксалтириш мақсадида республика бўйлаб “Ёшлар ва қонун” кўрик-танлови ўтказилмоқда.

Аввал хабар берганимиздек, май ойининг бошларида танловнинг туман босқичлари якунланиб, туманлардан минтақа босқичида иштирокчилар номи маълум бўлган эди.

Жорий йилнинг 20, 22, 24 май кунлари Тўрақўрғон, Уйчи ва Чоротоқ туманларида танловнинг минтақавий босқичлари бўлиб ўтди. Барча иштирокчилар 4 та шарт бўйича бахслашиб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш учун беллашишди.

Танловнинг барча минтақавий беллашувларида вилоят адлия бошқармаси масъул вакили Ш.Абдуллаева иштирок этиб, тадбирни адолатли ўтиши учун ҳамкор ташкилотлар билан ҳайъат азолигида қатнашди.

Муросасиз ва қизғин кечган бахсларнинг натижаларига кўра Поп, Уйчи ва Косонсой туманлари жамоалари ғолиб деб топилиб, танловнинг вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмани қўлга киритишди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.