Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

21

Ҳуқуқ билимдонлари – келажак пойдеворлари.


    Наманган вилоят адлия бошқармаси, Ўзбекистон Миллий гвардияси вилоят ҳудудий бошқармаси, вилоят Ички ишлар бошқармаси, вилоят Маънавият тарғибот бошқармаси ҳамда вилоят Маданият бошқармаси билан ҳамкорликда жорий йилнинг 21 май куни Наманган шаҳрининг “Ёшлар маркази” биносида вилоятдаги 3 та олий талим муассасалари ўртасида “Ҳуқуқ билимдонлари” кўрик танлови бўлиб ўтди, унда Наманган давлат университининг “Адолат” жамоаси, Наманган муҳандислик-технология институтининг “Бунёдкор ёшлар” жамоаси ҳамда Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг “Юксалиш” жамоалари ўзаро беллашдилар.

     Беллашув 5 та шартдан иборат бўлиб, унда Наманган давлат университининг “Адолат” жамоаси ғолиб деб топилди. Танловда Наманган вилоят адлия бошқармаси масъул ходими Н.Ядигарова ҳайъат аъзоси сифатида иштирок этиб, тадбир сўнгида бошқарма томонидан тайёрланган Ташаккурнома ва эсдалик совғаларини иштирокчиларга тантанали равишда топширилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва марифат бўлими.