Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

18

“Ҳуқуқий ахборот куни” – Адлия сайли


    Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг ташаббусига кўра Ўзбекистон Республикасининг “Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 2019 йил 9 январдаги ПФ-5618-сон Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастурини амалга ошириш тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида Наманган вилоят адлия бошқармаси томонидан Чуст туманида тадбиркорлик билан шуғулланиш истагида бўлган аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳамда “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида Чуст туманида адлия бошқармаси томонидан вилоятдаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, судлар, маҳаллий давлат ҳокимияти ҳамда давлат бошқаруви органлари, илғор тадбиркорлар, тижорат банклари, шунингдек нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ҳамкорликда жорий йилнинг 18 май куни соат 9:00 дан 14:00 га қадар “Ҳуқуқий ахборот куни” – Адлия сайли тумандаги “Мавлоно Лутфуллоҳ” номли маданият ва истироҳат боғида кўтаринки руҳда ўтказилди.

     Мазкур тадбирни ўтказиш муносиб ўтказиш учун туман ҳокимининг жорий йилнинг 15 май куни 82-ф сонли фармойиши қабул қилинди ҳамда режа-жадвал асосида ишларни ташкиллаштириш чоралари кўрилди. Дастлаб, ҳар бир ташкилот вакилларидан Ҳуқуқий тарғибот гуруҳлари тузилди. Гуруҳ аъзолари таркибига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи давлат идоралари вакиллари жалб этилди (прокуратура, ИИБ, ДХМ, кадастр, пенсия, ФҲДЁ органлари ва ҳ.к.).

     Мазкур тадбир давомида аҳолига ҳуқуқий тушунтириш бериш билан бир қаторда, уларга оилавий тадбиркорликни ривожлантириш соҳасида, иш билан таъминлаш соҳасида, соғлиқни сақлаш соҳасида, кредит ажратиш бўйича, уй-жой таъминоти бўйича, тадбиркорлик фаолияти учун ер ажратиш бўйича маслаҳатлар берилиб, бу борада жами 300 дан ортиқ муаммолар аниқланди.

     Аниқланган муаммоларнинг 40 таси ўз ўрнида бартараф этилиб, қолган муаммоли масалаларнинг қонуний ечими бўйича фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда муаммоларни ҳал этиш ваколатига эга бўлган идораларга ижро учун юборилди. Тадбирлар жараёнида унда иштирок этган фуқаролар кўтарилган масалалар бўйича берилган тушунтиришлардан қониқиш ҳосил қилганликларини айтиб, ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

    Шунингдек, “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастурига мувофиқ, Марказий банк Наманган вилоят бош бошқармаси ҳамда туманда фаолият кўрсатувчи 12 та тижорат банки, жумладан “Агробанк”, “Микрокредитбанк”, “Халқ банки”, “Миллий банк”, “Ҳамкорбанк”, “Трастбанк”, “Инфинбанк”, “Ипак йўли” банки, “Қишлоққурилишбанк”, “Ўзсаноатқурилишбанк”, “Савдогарбанк” ва “Ипотека банк” туман филиаллари томонидан банк хизматларига оид бурчаклар ташкил этилиб, 300 га яқин фуқароларга банклар томонидан кўрсатиладиган хизматлар, кредитлар турлари ва уларни расмийлаштириш тартиб-қоидалари юзасидан тушунтиришлар берилди ҳамда ташриф буюрган фуқароларга соҳага оид 12 турдаги буклет ва флаерлар тарқатилди.

     Тадбирга “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури бўйича тузилган барча ишчи гуруҳлар вакиллари жалб қилинган ҳолда тадбиркорлик фаолияти субъектларининг маҳсулотлари ярмаркасини ташкил этилди.

   Бунда, хусусан “Ҳар бир оила-тадбиркор” дастури доирасида ажратилган кредитлар асосида ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаган ёки ҳунармандчиликни йўлга қўйган тадбиркор ва ҳунармандлар орасидан вакиллар ўз маҳсулотлари билан иштирок этишди.

     Шунингдек, вилоятда ва туманда китоб ишлаб чиқариш ва сотишга ихтисослашган тадбиркорлик субъектлари томонидан сайлда юридик ва бадиий китоблар ярмаркаси ташкил этилиб, мазкур ярмарка ёш китобхонлар, бадиий адабиётга, шунингдек, ҳуқуқшуносликка қизиқувчи ёшларда катта таассурот қолдирди.

    Тадбир давомида сайлга ташриф буюрган фуқароларнинг кайфиятини янада кўтариш, сайлни завқли ва мазмунли ўтказиш мақсадида бир гуруҳ санъат ва маданият вакиллари томонидан байрам дастури намойиш этилди. Мазкур дастурда қўшиқчилар, сўз усталари, раққосалар, миллий чолғу асбоблари усталари, дорбозлар ўзларининг чиқишлари билан сайлга ташриф буюрган фуқароларга байрамона кайфият улашдилар.

     Туманда фаолият кўрсатувчи миллий ҳунармандлар, тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари томонидан ўзлари ишлаб чиқариётган ҳунармандчилик, истеъмол ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларидан иборат ярмарка ташкил этилиб, моҳир усталарнинг дўппичилик, зардўзлик, пичоқчилик, каштачилик каби ҳунармандчилик намуналари намойиш этилиши билан бир қаторда тумандаги мавжуд иш ўринлари юзасидан меҳнат ярмаркасини ўтказилиб, соҳага доир материаллар билан сайлга келганлар таништирилди.

    Бундан ташқари, масъул ходимлар томонидан 2019 йил 18 май куни “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш Концепцияси” доирасида Наманган вилояти юридик коллежи ва Ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг сардорларидан иборат кўнгиллилар гуруҳи томонидан интерактив машғулотлар олиб бориш методикаси бўйича тренинг ўтказилди. Street law (кўча ҳуқуқи-оддий ҳуқуқ) лойиҳасини кенг жорий қилиш мақсадида кўнгиллилар гуруҳи ўртасида ҳуқуқий саводхонликни оширишга қаратилган ҳуқуқий саводхонликни аниқловчи тезкор тест лойиҳаси ўтказилди. Тест натижаларига кўра энг фаол ва ҳуқуқий билими юқори бўлган иштирокчиларнинг 3 нафарига эсдалик учун китоблар совға сифатида топширилди.

    Тарғибот тадбирлари давомида аҳолини қийнаётган муаммолар, уларнинг ечимлари, шунингдек ҳуқуқий саводхонлик даражасини аниқлаш мақсадида ишчи гуруҳлар томонидан ижтимоий сўровлар ўтказилди. Сайёр қабул жараёнида аҳолига ҳуқуқий тушунтириш бериш билан бир қаторда, уларнинг мурожаатлари белгиланган тартибда идора ва ташкилотлар томонидан иш юритувига қабул қилинди.

    Бундан ташқари, Бандлик бош бошқармаси ва Чуст туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан Чуст туманидаги корхоналар иштирокида ишсиз фуқаролар учун меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

     Шунингдек, имтиёзли кредитлар асосида бериладиган замонавий иссиқхона ҳамда қишлоқ ҳужалиги техникаси намуналари кўрсатилди.

    Ногиронлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар ярмаркасини ташкил этилди Адлия вазирлигининг “Биз биргамиз!” лойиҳасининг мантиқий давоми сифатида ногиронлар томонидан тайёрланган маҳсулотлар ярмаркаси ўтказилади.
Тадбирга ташриф буюрган фуқароларга адлия бошқармаси ва тизим ходимлари томонидан 12000 дан ортиқ буклет ва флаерлар, шунингдек ҳуқуқий маълумотларни тезкор етказишда замонавий ахборот технологияларидан кенг фойдаланишни тарғиб қилувчи “Advice” ижтимоий тармоғи, “Huquqiy axborot” канали, бошқарманинг “Facebook”даги саҳифаси ҳамда “Lex.uz” сайти ва бошқа ижтимоий тармоқлар тўғрисида тарғибот материаллари тарқатилди.

    Мазкур сайл тафсилотларини кенг ёритиш ва аҳоли учун қулай бўлган тартида ахборотни етказиш мақсадида “Адлия сайли” тадбири маҳаллий ва марказий телеканаллар, хусусан “Ўзбекистон 24”, “Ўзбекистон”, “Sevimli”, “Наманган” телевидениелари орқали суратган олиниб, бошқарманинг “Facebook”даги саҳифасида ҳамда расмий веб-сайтида, “Kun.uz” ва “Daryo.uz” интернет сайтларида кенг ёритилиши таъминланди ҳамда “YouTube” сайтининг “Welcome to Namangan” саҳифаси муҳбирлари томонидан тадбирни суратга олиш чоралари кўрилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва марифат бўлими.