Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

16

Халқ розилиги - юрт бойлиги.


Юртбошимиз томонидан асос солинган сайёр қабуллар кўлами кундан кун ортиб бормоқда. Албатта, бу каби ҳаракатлар фуқаролар ўртасида тинчлик барқарорлашишига, қонун устуворлигини янада кучлироқ англашга хизмат қилади. Зеро, халқ рози бўлиб яшаса юрт бой бўлади. Энг катта бойлик эса тинчликдир.

Шу ўринда, адлия органлари томонидан бу борада изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, жорий йилнинг 16 май куни Уйчи туманидаги Спорт коллежи биносида Уйчи туман Ҳизиробод МФЙ аҳолиси учун Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари У.Исматиллаев томонидан жисмоний ва юридик шахслар вакиллари иштирокида сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулда тумандаги давлат хизматлари маркази, туман ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри, туман газ таъминоти бўлими, электр таъминоти корхонаси, туман тиббиёт бирлашмаси, туман давлат солиқ инспекцияси, туман Сувоқава корхонаси ва бошқа бир қатор мутасадди ташкилотлардан вакиллар иштирок этди.

Сайёр қабулга 75 нафардан ортиқ фуқаролар ташриф буюриб, ҳар бир фуқаронинг мурожаатига алоҳида эътибор қаратилди. 24 та турли ҳил мазмундаги мурожаатлар Уйчи туман адлия бўлими иш юритувга олиниб, 12 таси жойида ҳал этилди қолган фуқароларга эса тегишлиги бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва марифат бўлими.