Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

“Оила куни” муносиб нишонланмоқда.


    

Оилалар мустаҳкамлигини таъминлаш, оилада маънавий-ахлоқий қадриятларни қарор топтириш, жамиятда тинчлик ва тотувликни сақлашда оиланинг тутган ўрнини тарғиб этиш мақсадида республиканинг барча ҳудудларида "15 май – Халқаро оила куни" кенг нишонланмоқда.

     Хусусан, Наманган вилояти адлия органлари ходимлари ва ФҲДЁ органлари томонидан жойларда ёшлар ва ёш оилалар иштирокида “Ҳуқуқий саводхонлик куни” тадбирлари ўтказилди.

     Жумладан, вилоятдаги барча туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан ФҲДЁ органлари, “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди, “Оила” илмий-амалий марказларининг ҳудудий бўлимлари билан ҳамкорликда кўргазмали тарғибот материалларидан фойдаланган ҳолда ҳуқуқий саводхонлик кунлари ташкил этилди.

     Давра суҳбатлари давомида “15 май – Халқаро оила куни”ни кенг нишонлаш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, оилавий муносабатларнинг ҳуқуқий асослари ва бу борада юртимизда амалга оширилаётган ишлар ҳақида ёш никоҳланувчилар, талаба-ёшлар ҳамда кенг аҳоли қатламига тушунчалар берилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими.