Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

15

Халқ ишончи катта куч демак!


    Халқ ишончини қозониш, ҳар кишини рози қилиш ҳар бир мутасаддини олдига қўйган бирламчи мақсади бўлиши керак. Бу борада адлия органлари ходимлари тинмай ҳаракат қилишмоқда.

     Жумладан, жорий йилнинг 15 май куни Наманган вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Х.Сабиров томонидан Саримсоқтепа МФЙ даги Чуст туман 4-сектор штабида Сайёр қабул ўтказилди. Сайёр қабулга 25 нафардан ортиқроқ фуқаролар ташриф буюрди. Қабул давомида аксарият фуқароларнинг мурожаатлари жойида ҳал этилиб, 10 нафар фуқароларнинг мурожаатлари туман адлия бўлимининг иш юритувга олинди. Бошқарма бошлиғи Х.Сабиров томонидан ҳар бир мурожаатга жиддий ёндашилиши лозимлиги таъкидланиб, тегишли мутасадди ташкилотлар вакилларига кўрсатмалар берилди. Яна бир гуруҳ фуқароларнинг мурожаатларига сайёр қабул давомида ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва марифат бўлими.