Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

13

Тўхта! Йўл бер! Ёҳуд амал қилинмаётган йўл қоидаси.


Йўл қоидаси – умр фойдаси дейди доно халқимиз! Шундай экан йўлларда ҳаракатланаётиб йўл қоидаларига қатъий амал қилишимиз ўзимиз ва атрофдагилар учун фойдалидир. Бунда йўловчи, пиёда ёки хайдовчи бўлишимизнинг аҳамияти йўқ. Чунки йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш учун унинг барча иштирокчилари бирдек масъулдирлар.

Йўл ҳаракати хавфсизлигини йуқори даражада таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олиш мақсадида тегишли соҳа вакиллари томонидан доимий ўтказиб бориладиган ўрганиш ва таҳлилларга асосан йўл ҳаракати қоидалари ҳам уларга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш орқали такомиллаштирилиб борилади.

Йўл ҳаракати қоидаларини янада такомиллаштириш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини самарали таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг жорий 2019 йил 9 апрел кунидаги 292-сон қарори билан амалдаги йўл қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Ушбу киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга мувофиқ янги белгилар ҳам тасдиқланди. Лекин биз ушбу мақоламизда йўл қоидаларининг 98-бандига қўшилган кичик аммо жуда аҳамиятли хатбоши ҳақида тўхталамиз.

Йўл қоидаларининг 98-бандига янги қўшилган учинчи хатбошида «Айланма ҳаракатланиш чорраҳасида ҳаракатланаётган транспорт воситалари айланага кириб келаётган транспорт воситаларига нисбатан устунликка (имтиёзга) эга» экани белгилаб қўйилган бўлиб, бу қоида хайдовчилар ҳозирги кунга қадар ўзаро амал қилиб келган қоиданинг бутунлай тескариси ҳисобланади. Аммо бу янги қўшимжа жахон тажрибасидан олинган бўлиб, айланма ҳаракатли чорраҳаларда йўл транспорт ҳодисаларини, шунингдек тирбандликларни олдини олишда жуда самаралидир. Сабаби айланма ҳаракатдаги ҳайдовчининг кўриш имкониятлари чекланади, қолаверса айлананинг машиналарни ўтказиш ҳажми кичик бўлганлиги сабабли тирбандликлар вужудга келади. Тўғри ва теккис йўлда ҳаракатланаётган ҳайдовчиларнинг эса атрофни кўриш имкониятлари айланма ҳаракатдаги ҳайдовчиларникидан анча юқори.

Кўриб турганимиздек бу янги қўшимча йўл ҳаракат ҳавфсизлигини таъминлашда аввал маълум бўлган қоидадан самаралироқдир. Аммо бу янги ўзгаришни барча ҳайдовчиларга бирдек ҳабардорми? Албатта йўқ! Энди бу янги қўшимча ҳақида барча ҳайдовчиларни ҳабардор этиш зарурати туғилади. Акс ҳолда бу янгиликдан ҳабардор бўлган ва ҳабардор бўлмаган ҳайдовчилар томонидан йўл транспорт ҳодисаси содир этилиш эҳтимоли жуда юқори. Қоидаларга киритилган бу янги ўзгариш ҳақида барча ҳайдовчиларни ҳабардор этилмас экан бу янги қоида ишламай қотиб қолади. Сабаби ҳайдовчилар қоидаларни бирдек тушуниб амал қилмаслиги натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлиш хавфи юқори бўлиб қолаверади.

Барча ҳайдовчиларни бу янгиликдан ҳабардор этиш учун масъул идоралар томонидан оммавий ахборот воситаларида доимий чиқишлар қилиб бориш, ҳуқуқий тарғибот тадбирларини доимий ўтказиб бориш талаб этилади. Йўлларга тегишли белгиларни ўрнатиш ҳам мазкур қоидаларга ҳайдовчилар томонидан амал қилинишида алоҳида ва бирламчи аҳамиятга эгадир.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ташкилий-назорат
ва таҳлил ишлари бўлими
етакчи маслаҳатчиси
Н.Хасанов