Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

11

Одоб-аҳлоқ қоидалари кундалик ҳаётимиз бўлиши керак.


     Адлия органлари ва муассасалари фаолиятини коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, улар содир этилишининг сабаблари ва шарт-шароитларини бартараф этишга, шунингдек адлия органлари ходимларининг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш ва уларни қонун ҳужжатларига, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига қатъий риоя қилиш руҳида тарбиялаш мақсадида 2019 йилнинг 5 май – 5 июнь кунлари барча адлия органлари ва муассасаларида “Ҳуқуқий маданият ва Одоб-аҳлоқ ойлиги” деб номланди.

     Шунга кўра, Наманган вилоят адлия бошқармаси Кадрлар бўлими ва Ҳуқуқий тарғибот ва марифат бўлими томонидан марказий аппарат ходимлари, туман (шаҳар) адлия бўлимлари бошлиқлари ва давлат нотариал идоралари нотариуслари учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2019 йил 1 майдаги 141-ум-сон “Адлия органлари ва муассасалари ходимлариниг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш ҳамда одоб-аҳлоқ қоидаларига қатъий риоя этилишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги буйруғи, Адлия вазирлиги томонидан белгиланган устувор дастурлар ҳамда “Advice.uz” ижтимоий портали ҳақидаги маълумотлар батафсил таништириб ўтилди.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва марифат бўлими.