Bog'lanish

Telefon
(+998 69) 227-06-62

Elektorn manzil
namangan@adliya.uz

Habarni yuborish
Ishonch telefoni 1008

Янгиликлар

07

Аттестация – билимлар синови.


    Билимларни қайтариб туриш, мавжуд илмни мустаҳкамланишига ҳамда иш салоҳиятини ошишига хизмат қилади.

   Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2018 йил 29 декабрдаги 398-ум-сон буйруғи билан тасдиқланган “Адлия органлари ва муассасалари ходимларини аттестациядан ўтказиш тўғрисида”ги Низомга асосан 2019 йилнинг 29 апрель куни Наманган вилоят адлия бошқармаси тизимидаги 1 нафар ходим аттестациядан ўтказилди.

   Аттестация жараёнлари Наманган вилоят адлия бошқармаси биносида жамоатчилик вакиллари яъни, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгаши раиси ўринбосари ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Наманган вилоят бўлими мутахассиси кузатуви остида амалга оширилди.

    Ходимларни аттестациясидан ўтказиш жараёни Адлия вазирлигининг расмий веб-сайти http://www.minjust.uz орқали онлайн-трансляция шаклида амалга оширилди ҳамда ушбу амалиёт тасдиқланган режа-жадвал асосида мунтазам равишда ҳар ойда ўтказиб борилади.

Наманган вилоят адлия бошқармаси
Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўлими,
Кадрлар бўлими.